ЁШ БОКСЧИЛАРИМИЗ “ОЛИМПИЯ ЧЎҚҚИЛАРИ” ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ ҒОЛИБИ

Ўзбекистон

Шу йил 7-12 июнь кунлари Самарқандда спорт интернатларининг 2005-2006 йилларда туғилган ўқувчилари ўртасида бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақада шаҳрихонлик ёш спортчилар вилоятимиз шарафини ҳимоя қилдилар. Жумладан, Юсуфбек Райимжонов (42 кг.), Билолдин Бозорбоев (48 кг.), Абдувоҳид Мўйдинов (50 кг.), Шунқорбек Пўлатов (57 кг.), Муҳаммаджон Оқйўлтаев (66 кг.)лар 1-ўринни қўлга киритдилар. Сайдулло Ҳабибуллаев (44 кг.), Достонбек Хурсандбеков (70 кг.), Жавохир Нуралиев (75 кг.), Шерзодбек Маҳмуджонов (80 кг.)ларга 2-, Муҳаммадкарим Исмоилов (52 кг.)га эса 3-ўрин насиб этди.

Боксчиларимизнинг бу эришган ютуқларида мураббийлар Достон Эркинов ва Абдуқодир Азимовларнинг алоҳида хизматлари бор. Спортчиларимиз 5 та олтин, 4 та кумуш, 1 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгалладилар. Ғолибларимизни бу улкан ғалаба билан муборакбод этамиз!

Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Добавить комментарий