“Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси давом этмоқда.

Uncategorized

Дунёдаги энг қадимий касблардан бири бўлган, халқимизнинг дастурхонини тўкин ва фаровон этадиган ғоят муҳим соҳанинг залворли юкини ўз елкасида кўтариб келаётган, қишлоқ хўжалиги соҳасида тер тўкаётган заҳматкаш деҳқон ва фермерларимиздир.
Сўнгги вақтларда фермер хўжаликларига айрим мансабдор шахслар томонидан ҳуқуқлари бузилаётганлиги (шартномалар тузишда мажбурлаш, рухсатисиз банкдаги пул маблағларини ўзбошимчалик билан олиб қўйиш, ҳомийлик ишларига мажбурий тартибда жалб қилиш, мажлислар ҳамда бошқа оммавий тадбирларда фермернинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш), банклар томонидан субсидия, кредит ажратилмаётганлиги, шунингдек, етишитирилган маҳсулотларни сотиш бўйича тузилган шартномалар асосида пул маблағлари тўлаб берилмаётганлиги ёки ўз вақтида қопланмаётганлигини маълум бўлмоқда.
Шунга кўра, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларда фермер хўжаликларининг ҳуқуқ ва манфаатларига риоя этилиши аҳволини ўрганиш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш орқали соҳани тубдан ислоҳ қилиш юзасидан таклифлар тайёрлаш, “Фермерлар қишлоқ хўжалиги ривожининг драйвери” сифатида уларнинг иқтисодиёт ва жамиятдаги мавқеини ошириш мақсадида жорий йилнинг июнь-декабрь ойларида “Фермерга мадад” ҳуқуқий акциясини ўтказиш бўйича адлия вазирининг буйруғи қабул қилинган.
“Фермерга мадад” ҳуқуқий акциясини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланган бўлиб, мазкур режалар адлия вазирининг буйруғи билан тасдиқланган 5 та ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилмоқда. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда вилоятлар адлия бошқармалари мазкур ишчи гуруҳлардан келиб чиққан ҳолда ўзларининг ҳудудий ишчи гуруҳларни тузилган.
Акция давомида фермерлар ҳуқуқларини тушунтириш тадбирлари, фермер хўжаликларининг муаммоларини аниқлаш бўйича сўров ўтказилмоқда, шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда фермерларнинг мурожаатлари ўрганилмоқда ва соҳани тубдан ислоҳ қилиш ва қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилмоқда.
Фермерлар мурожаатлари билан ишлашда мурожаатлар анъанавий шаклда, 1008 — ишонч телефони, @fermermadadbot махсус телеграм-бот орқали ҳамда сайёр ва уйма-уй қабул қилинмоқда.
Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва мониторинг тегишлича адлия ходимлари, жалб қилинган мутахассислар, “Ёш ҳуқуқшунос” кўнгиллилар гуруҳи аъзолари томонидан олиб борилмоқда.
Фермер хўжаликларининг 6-йўналишида, хусусан, ташкилий-ҳуқуқий, ишлаб чиқариш ва хўжалик, шартномавий-ҳуқуқий ва меҳнат муносабатлар, ер соҳаси, маъмурий-бошқарув, банк, молия ва солиқ йўналишларида қонунчилик хатловдан ўтказилади, хорижий тажриба ва миллий амалиёт ўрганилиб, соҳани ислоҳ қилиш бўйича таклифлар тайёрланмоқда.
Акция якуни бўйича ҳар бир йўналиш бўйича алоҳида маълумотномалар тузилади. Улар асосида Йиғма таҳлилий маълумот ҳамда Ахборот хати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тайёрланади.
Зеро, бугунги куннинг пойдевори бўлмиш фермер хўжаликларининг ҳуқуқ ва манфаатларининг ҳимоя қилиниши, уларнинг эркин бозор муносабатларига киришига ва уларнинг фаолиятида шартномавий муносабатларнинг мустаҳкамланишига ҳамда энг муҳими соҳага инвестициялар кириб келишига имкон яратади.

Қўрғонтепа туман адлия бўлими бошлиғи Муроджон Ахматохунов

Добавить комментарий