Сайлов жараёнида овоз бериш амалдаги қонунчиликка мувофиқ қуйидаги тартибда амалга оширилади. Биринчи навбатда Сайловчи УСК аъзосига ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатлардан бирини кўрсатади.
Ушбу ҳужжатларга қуйидагилар киради:
— паспорт;
— ID-карта;
— ҳарбий гувоҳнома;
— янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси;
— паспортини йўқотганларга ИИБнинг вақтинчалик маълумотномаси;
-жазони ўтаб бўлганлик ёки жазодан озод қилинганлик маълумотномаси.
Сайловчи сайловчилар рўйхатига имзо қўяди. Сайловчига сайлов бюллетени берилади. Бюллетен яшириш овоз бериш кабинасида тўлдирилади. Бюллетенни барчанинг олдида ёки биргаликда тўлдириш тақиқланади.
Бюллетенни мустақил тўлдира олмайдиганлар ўз ҳоҳишига кўра яширин овоз бериш кабинасига ёки хонасига бошқа шахсни таклиф қилишга ҳақли. Таклиф қилинган шахс комиссия аъзоси, кузатувчилар ва ОАВ вакиллари бўлиши тақиқланади.
Сайловчи ўзи ёқлаб овоз бераётган номзоднинг фамилияси рўпарасида, ўнг томонда жойлашган бўш квадратга белгиланган шакллардан бирини қўяди.
Сайловчилар тўлдирилган бюллетенини сайлов қутисига ташлайди.
Бузиб қўйилган бюллетен сайловчи илтимосига кўра янгисига алмаштирилиши мумкин.
Бузиб қўйилган бюллетенлар ҳисобга олинади, овозларни санаб чиқиш жараёнида бекор қилинади (юқори чап бурчагини кесиш ёки орқа томонида тегишли белги қўйиш йўли билан) ва алоҳида сақланади.
У.ҲАБИБУЛЛАЕВ,
Шаҳрихон тумани адлия бўлими
етакчи маслаҳатчиси.