ЭНДИЛИКДА ДАВЛАТ ФУНКЦИЯЛАРИ ХУСУСИЙ СЕКТОРГА ЎТКАЗИЛИШИ ЮЗАСИДАН ЯНГИ ТАРТИБ ЎРНАТИЛДИ

Ижтимоий-сиёсий

Ҳукумат қарори (596-сон, 23.09.2021 й.) билан Давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

         Низомга кўра, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (ваколатли орган) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳар йили:

          — 15 февралгача давлат бошқарувидаги самарасиз ҳамда эксклюзив функцияларни тўлиқ хатловдан ўтказади;

          —  20 мартгача аниқланган самарасиз давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш имкониятини таҳлил қилади;

          — 20 майгача хусусий секторга ўтказиш имконияти мавжуд бўлган давлат функцияларининг иқтисодий самарадорлигини таҳлил қилади ва хусусий секторга ўтказилиши таклиф этилаётган давлат функцияларининг якуний рўйхатини шакллантиради;

          — 1 июлгача жамоатчилик муҳокамасини ўтказиб, давлат функцияларига ўхшаш бўлган фаолият тажрибасига эга хусусий сектор субъектларининг дастлабки рўйхатини шакллантиради;

          — 1 августгача хусусий секторга ўтказиш тавсия этилган давлат функциялари рўйхатини тузади ва тегишли хулосалар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасига киритади;

         — 1 октябргача Ҳукумат томонидан маъқулланган давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқади. 

         Шунга кўра, Давлат функцияларининг ягона реестрини шакллантириш ва юритиб боришга қаратилган электрон майдонча яратилади.

         Давлат функциялари аутсорсинг, краудсорсинг, давлат ижтимоий буюртмаси, аккредитация, сертификатлаштириш ҳамда бошқа механизмларни қўллаган ҳолда хусусий секторга ўтказилади.

         Б.САИДОВ,

 Шаҳрихон тумани адлия бўлими бошлиғи.

Добавить комментарий