ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ШАҲРИХОН ТУМАНИ КЕНГАШИГА А Х Б О Р О Т

Жамият

            Қонунийлик ва жиноятчилик ҳолати юзасидан

Шаҳрихон тумани прокуратураси томонидан тумандаги қонунчилик, жиноятчилик аҳволи, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш борасидаги фаолиятга оид тўпланган маълумотлар ўрганиб чиқилиб, умумлаштирилди.

Хусусан, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш, соғлиқни сақлаш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш, боқиманда қарздорликни камайтириш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ҳалқ хўжалигини муҳим тармоғи ҳисобланган қишлоқ ҳўжалигини тубдан ислоҳ қилиш, аграр тармоқда бозор муносабатларини юзага келтиришда шартномалар, уларнинг бажарилишига асосий эътибор қаратилмоқда.

Туман прокуратураси томонидан 2021 йил мобайнида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва ҳукумат қарорлари талабларига риоя этилиши устидан назорат ишлари  амалга оширилгани, хусусан текширишлар аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, меҳнат ва бандлик, соғлиқни сақлаш, фуқароларнинг мурожаатлари, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ўзаро ҳисоб-китоб, тўлов ва шартнома интизомини мустаҳкамлаш, тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнес субъектлари манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда давлат мулкини сақланишига қаратилган қонунлар ижроси юзасидан ўтказилиб, бу борада аниқланган қонунбузилишлар прокурор назорати ҳужжатларини қўллаш орқали бартараф этилиши таъминланди.

Жумладан, ўтган йил давомида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш йўналиши бўйича жами 25 та текширишлар ўтказилиб, натижаларига кўра, 19 та ноқонуний ҳужжатларга протестлар келтирилди, қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 26 та тақдимнома киритилди, 65 нафар шахс интизомий, 43 нафари маъмурий жавобгарликка тортилган ва қўпол қонунбузилишига йўл қуйилганлиги юзасидан 3 жиноят иши қўзғатилган.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида жами 15 та текширишлар ўтказилиб, натижаларига кўра 13 та тақдимнома, 19 та протест, 156 нафар шасхлар огоҳлантирув, 5 нафар шахслар интизомий ва 5 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган ва қўпол қонунбузилишига йўл қўйилганлиги юзасидан 1 жиноят иши қўзғатилган.

Шунингдек, вояга етмаганлар соҳасида 12 та текширишлар ўтказилиб, натижаларига кўра 19 та протест, 11 та тақдимнома, 9 нафар шахслар интизомий ҳамда 6 нафари маъмурий жавобгарликка тортилган.

Халқаро-ҳуқуқий муносабатларга оид қонунчилик ижроси юзасидан жами 2 та текшириш ўтказилиб, натижаларига кўра 2 та тақдимнома,                   11 та протест келтирилган.

Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатлари ижроси юзасидан                жами 18 та текшириш ўтказилиб, натижаларига кўра 6 та тақдимнома               ҳамда 11 та протест киритилган.

Бундан ташқари, туман прокуратураси томонидан «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш» йили Давлат дастури ижросини сифатли ва аниқ бажарилиши юзасидан йил бошиданоқ, тумандаги мутасадди идоралар билан ҳамкорликда тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Шунингдек, туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва турмуш даражасини ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш  бўйича ишчи гуруҳи таркиблари тузилиб, таркибларда тумандаги барча ташкилот, корхона ва муассасалар раҳбарлари бириктирилган.

Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва қишлоқ хўжалигида агротехник тадбирларни амалга ошириш юзасидан йўл харитаси ҳам ишлаб чиқилган. Ҳозирда туманимиз ҳудуди 4 та раҳбарга бўлиб берилган. Ушбу тизимнинг жорий қилиниши орқали барча ҳудудларнинг эгалик бўлиши таъминланди. Аҳолини тўлиқ қамраб олиб, ҳар биттасининг дардини тинглаш ва индивидуал ёндашишга замин яратилди.

Ҳар бир маҳаллага прокуратура ходимлари график асосида бириктирилган, хонадонларга бирма-бир кирилиб, шу ердаги аҳоли  билан юзма-юз гаплашилиб, уларни дарди ва муаммолари ҳал қилинмоқда. Ҳудуддаги ҳар бир хонадонга кирган ҳолда қолган аҳолининг турмуш даражаси ўрганилиб, улардан тушган таклиф  ва муаммоларни  жойида, айримларини эса ёзма аризалари олиниб сайёр қабуллар орқали ижобий ҳал қилиниши таъминланмоқда.

Бундан ташқари, туман прокуратураси томонидан тадбиркорлик субъектлари мурожаатларини қабул қилиш ва ҳал этиш юзасидан ҳар ҳафтанинг жума кунлари қишлоқ  ва маҳаллалар кесимида учрашувлар ўтказиш жадвали ишлаб чиқилиб, шу кунга қадар туман марказидаги   12 та МФЙлар, тумандаги “Найнаво”, “Назармаҳрам”, “Бобочек”  ва “Чўжа” маҳаллаларида ўтказилган учрашувларда 34 нафар тадбиркорлик субъектларининг муаммоларига амалий ёрдамлар кўрсатилди.

                   Ушбу муаммолардан 4 таси ҳунармандчилик йўналишида имтиёзли кредит олиш, 19 таси бўш турган бино-иншоотлар ҳамда ер майдонларидан тадбиркорлик фаолияти учун ажратилишида амалий ёрдам бериш ва 6 нафари касаначиликни ривожлантириш, 27 нафари савдо терминаллари билан таъминланиш масаласидадир.

                   Мазкур мурожаатларни ўз вақтида ҳал этиш мақсадида, туман прокуратураси томонидан соҳа мутахассислари билан ўтказилган текширишда аниқланган 30 та бўш турган бино ва ер майдонларидан 2 таси “ноль” қийматда  тадбиркор бўлиш истагини билдирган фуқароларга олиб берилди, қолган ер майдонларини келгусида тадбиркорлик субъектларига тегишли тартибда расмийлаштириш учун тўпланган ҳужжатлар жамланиб, туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкалари бериш масаласини кўриб чиқувчи доимий комиссияси зиммасига юклатилиб, хозирда тадбиркорларга мақсадли ажратиб берилиши бўйича кўрилаётган  чора-тадбирлар назоратга олинган.

Туман прокуратурасида туман ҳокимлиги, тижорат банклари, МИБ, ДСИ, статистика ва давлат хизматлари марказининг масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар тузилиб, фаолияти тўхтатилган ва тугатилган
491 та тадбиркорлик субъектлари жойлашган манзилларга бирма-бир борилиб, улар билан сўровнома тўлдириш орқали суҳбатлар ўтказилиб келинмоқда. Бунинг натижасида ҳозирда 17 та тадбиркорлик субъектлари фаолияти қайта тикланиб, 4 таси фаолияти тикланиш арафасида турибди, фаолиятини тиклаш имкони йўқларини давлат рўйхатдан чиқарилиши билан бирга, фаолиятини тиклаш истагини билдирганларга эса амалий ёрдамлар кўрсатилиб келинмоқда.

  Шунингдек, туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5048-сонли қарори билан ҳудудларда ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш параметрлари қарорининг ижроси назоратга олинган.

Мазкур қарорга мувофиқ “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурига туман ҳудудидаги “Бувайда” ва “Қумтепа” маҳалла фуқаролар йиғини киритилган.

Туман прокуратураси томонидан “Обод қишлоқ” доирасида манзилли рўйхатга киритилган ҳар бир объект қайта хатловдан ўтказилганида қуйидагилар маълум бўлган.

Хусусан “Бувайда” МФЙ ҳудудида 67-сонли қишлоқ оилавий поликлиника мавжуд эмаслиги, аксинча ушбу қишлоқ оилавий поликлиника Ўрта Шахрихон МФЙда жойлашганлиги аниқланган.

Ёки “Қумтепа” МФЙ ҳудудида 5-сонли мактаб бўлмасада, ушбу мактаб манзилли рўйхатга киритилган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ҳокимлиги ҳамда Андижон вилояти “Ягона буюртмачи” инжениринг корхонасига тақдимнома киритилиб, мазкур объектларнинг дастурдан чиқарилиши таъминланди.

Шу билан бирга, Қумтепа МФЙда қурилиш-таъмирлашга ҳамда аҳоли эҳтиёжи бўлган 51-сонли мактабгача таълим ташкилоти мавжудлиги аниқланиб, туман прокуратурасининг ташаббуси билан дастурга киритилиши таъминланди.

Ҳозирги кунга қадар, тумандаги Қумтепа МФЙда 10 км. сув тармоғи, Бувайда МФЙда 3.5 км. сув тармоғлари тортилиб, мутахассислар иштирокида сифати ўрганилганида Қумтепа МФЙда 37.900.000 сўмлик, Бувайда МФЙда 11.500.000 сўмлик, жами 49.400.000 сўмлик сифатсиз ишлар аниқланиб, бартараф этилиши таъминланди.

Шунингдек, туман прокуратураси томонидан ижтимоий объектларда бюджет маблағлари талон-тарож бўлишининг олдини олиш бўйича ҳар ойда топширилган форма-2 ҳисоботи бўйича мутахассис жалб қилиниб, назорат ўлчовидан ўтказилиши таъминланмоқда.

Хусусан, назорат ўлчови давомида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурига киритилган тумандаги 12-сонли мактабда олиб борилган реконструкция ва 360 ўринлик янги бино қуриш ишлари юзасидан расмийлаштирилган 2021 йил  30 сентябрдаги “Справка счет-фактура остоимости выполненных работ” тўлов ҳужжатларига амалда бажарилмаган 534.194.313 сўмлик иш ҳажмларини қўшиб ёзиб, расмий ҳужжатларни сохталаштириб ҳамда ушбу пул маблағларини жамият ҳисоб рақамига ўтказишиб, жуда кўп миқдордаги бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинганлиги аниқланиб, жиноят иши қўзғатилган.

Бундан ташқари, туман прокуратурасининг ташаббуси билан 2-сектор ҳудудида жойлашган “Обод қишлоқ” дастурига тушган Қумтепа МФЙда қурилиш ва ободонлаштириш ишлари учун ҳомийлик асосида жами 102.000.100 сўмлик ишлар амалга оширилди.

Ҳудудда ортопедия маҳсулотларига муҳтожлиги аниқланган  ногиронларга бу буюмлар етказиб берилди. Кам таъминланган хонадонларга эса газ плиталари, газ баллонлар ва бошқа амалий ёрдамлар  ҳам кўрсатилиб келинмоқда.

Ўтган йил мобайнида туманда қонунийликни таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши кураш борасида амалга оширилган ишлар аҳволи ҳам мунтазам муҳокама қилиниб келинмоқда.

Ўтган йилнинг 12 ойи давомида туманда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида ҳокимият, хуқуқ-тартибот  ҳамда кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда қатор ижобий ишлар амалга оширилди.

Жумладан, туман ҳудудида вазият барқарорлиги ва фуқаролар осойишталиги таъминланди, террористик-қўпорувчилик ҳолатлари содир этилишига йўл қўйилмади, умумий жиноятлар, жиноят қидирув йўналишидаги  ва айрим турдаги жиноятлар камайишига эришилди.

Ички ишлар органлари фаолияти устидан назорат йўналишида жами 26 та текшириш ўтказилиб, якунига кўра 29 та таъсир чора, жумладан
23 та тақдимнома, 16 та протест киритилган. 

Жиноятчилик 2021 йил 11 ойда 373 (269) тани ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 95,3% га, 2-секторда 66 (46) тани ташкил этиб, 30,4% га ортган. Оғир ва ўта оғир жиноятлар (53-113) 76,0% га, оғир тан жароҳати етказиш (6-6) 50,0% га, талончилик (6-4) 100% га, безорилик (7-7) 0,0% га, автотранспортни ҳайдаб қочиш “угон” (0-2) 100% га, номусга тегиш (0-2) 100% га, порахўрлик (0-6) 100% га, вояга етмаганлар жинояти (2-7) 250% га, маст ҳолда содир этилган жиноятлар (2-7) 150% га, ёшлар томонидан содир этилган жиноятлар (19-44) 43,2% га, муқаддам судланганлар жинояти (3-6) 100% га ортган.

Туман прокуратурасининг терговчилари томонидан 2021 йилнинг                   12 ойида 30 (24) та жиноят иши бўйича 46 (38) нафар шахсга нисбатан айблов хулоса тузилиб судларга юборилган. 46 (38) нафар айбланган шахснинг 17 (16) нафарига муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат,
3 (2) нафарига шахсий кафиллик, 11 (11) нафарига гаров, 8 (8) нафарига қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Жиноятлар оқибатида етказилган жами 2 млрд. 520,8 (1 млрд. 232,6 ) млн. сўмлик зарарларнинг  92,3 (74.2) фоизини бевосита тергов жараёнида ундиришга эришилган.

Ҳисобот даврида 37 (26) нафар шахсни ўз жонига қасд ва суиқасд қилишига йўл қўйилган. Мазкур шахсларнинг 17 (7) нафари аёл ва
20 (19) нафари эркак киши бўлган. Ўз жонига қасд ва суиқасд қилганларни 15 нафари вафот этган ва 22 нафарини ҳаёти сақлаб қолинган.

37 нафар фуқародан 22 нафари осиш, 3 нафари кучли таъсир қилувчи дори воситаларни истеьмол қилиш, 12 нафари бошқа усуллар билан ўз жонига қасд қилган. Ёш жиҳатдан 7 нафари 18 ёшгача, 15 нафари
18-30 ёшгача, 15 нафари 30-60 ёшгача бўлган шахсларни ташкил қилади.

Шунингдек, буларнинг 14 нафари оиладаги келишмовчилик,
8 нафари моддий етишмовчилик, 6 нафари руҳиятидаги ўзгаришлар,
 1 нафари қарзни қайтара олмаганлик таъсирида, 4 нафари ўзгаларга ўз таъсирини ўтказиш мақсадида ва  қолган 4 нафари бошқа сабабларга кўра ўз жонига қасд ва суиқасд қилган.

Ушбу жиноятни содир этилишига — турмуш ўртоғи узоқ муддатга чиқиб кетган аёлларни турмуш тарзи, оилавий аҳволи, юриш-туриши  МФЙ фаоллари, хотин-қизлар қўмитаси, профилактика инспекторлари томонидан етарли даражада ўрганилмаганлиги, профилактик суҳбатлар ўтказилмаганлиги, расмий равишда огоҳлантирилмаганлиги, моддий ёрдамлар кўрсатилмаганлиги сабаб бўлган.

Шундан келиб чиқиб, мавжуд 76 та маҳаллаларда аҳоли, айниқса аёллар билан учрашувлар ўтказилиб, ҳушёрликка, огоҳликка чақирилди,  189 нафари билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, юриш-туриши жамоатчилик назоратига олинди.

  Жиноят кидирув бўлими тезкор ходимлари томонидан тезкор вазиятни ушлаб туриш, жиноятларни  фош этиш борасида зарур чора-тадбирлар кўрилиб борилмоқда.

2021 йил 12 ойи давомида хусусан, ЖПКнинг 364-моддаси 1 ва 2-қисми билан тўхтатилган жиноятлар жами 6 тани (2020 й-6 та) ташкил қилиб, шундан, 3 таси ЖПКни 364-моддаси 2-қисми яъни, қидирув билан тўхтатилган ва 3 таси ЖПКнинг 364-моддаси 1-қисми, яъни фош этилмаганлиги учун тўхтатилган.

Жами қидирув соҳасида амалга оширилган тадбирлар натижасида
8 нафар қидирувда бўлган шахс ушланган.

Ҳозирда 57 нафар шахсга нисбатан қидирув йиғма жилдлар юритилган бўлиб, 35 нафар махсус қидирув, 12 нафари оддий қидирув. Буларнинг 48 таси туман ИИБ ТБ томонидан, 10 нафарига ДХХ томонидан, 2 нафарига суд томонидан ва 2 нафарига прокуратура органлари томонидан қидирув эълон қилинган.

Жойларда алоҳида ажратиб олинган шахслар билан олиб борилаётган профилактик тадбирлар, тунги хизмат, жамоатчилик назорат масканлари фаолияти етарли даражада ташкил қилинмаганлиги натижасида қотиллик ва безорилик жиноятларининг ортиб кетишига йўл қўйилган.

Бугунги кунда ҳар бир содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида шу куннинг ўзида мутасадди идоралар билан ҳамкорликда жойида, жамиятнинг энг қуйи бўғини ҳисобланган маҳаллаларда муҳокама қилиб борилиши йўлга қўйилди.

Туман прокуратураси ходимлари томонидан жорий йилнинг ўтган           ойи давомида ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш ва олдини олиш мақсадида бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда жами   224 маротаба маҳаллаларда, таълим муассасаларида содир этилган жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабаблари, қонунчилик талабларини тушунтириш юзасидан учрашувлар ўтказилиб, мазкур тадбирлар оммавий ахборот воситалари орқали 31 маротаба  кенг ёритилган.

Туманда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш ва жиноятларни фош этиш мақсадида савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини 258 тасига, шунингдек, 23 та кўп қаватли уй-жойларга  кузатув камералари ўрнатилди.

         Ички ишлар идоралари ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан бирга                   19 мингдан ортиқ хонадонлар ўрганилиб, 143 нафар паспорт-виза тартиб қоидаларини бузган, 22 нафар доимий ёки вақтинча яшаш тартибини бузган шахслар аниқланиб, тегишли чоралар кўрилди.

         Ҳудудларда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, намунали жамоат тартибини сақлаш мақсадида 76 та патруллик йўналишлари ташкил этилди.

Ана шу амалга оширилган тадбирлар натижасида, умумий жиноятчилик ўтган йилга нисбатан ортган бўлсада, шунингдек, турлари бўйича оғир тан жароҳати етказиш, номусга тегиш, товламачилик, автотранспортни ҳайдаб қочиш жиноятлари, айниқса, муқаддам судланганлар, гуруҳлар томонидан содир этилган жиноятлар камайиб,  бу даврларда 2 та маҳаллаларда жиноятлар содир этилишига йўл қўйилмади.

Бундан ташқари, туманда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўзаро ҳамкорлигида комплекс тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, вазият барқарорлигини таъминлаш, жиноятларнинг олдини олиш борасида                   тизимли тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

Туман прокуратураси томонидан мазкур соҳавий йўналишда умумлаштиришлар ўтказилиб келинган ҳамда якунига кўра, туман ҳокими, туман ИИБ, туман ҳокимлиги туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ва жиноятчилик ортган фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш идораларига тақдимномалар киритилиб, жиноятчилик, унинг ошган айрим турлари таҳлил қилиниб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг Мувофиқлаштирувчи кенгашида муҳокама қилиниб, тегишли чора-тадбирлар белгиланган.

Таҳлиллардан келиб чиқиб, келгусида туманда қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилишини таъминлаш, ижтимоий-сиёсий вазиятни барқарорлаштириш, бу борада масъул идоралар ҳамкорлигини таъминлаш ва ҳаракатларини мувофиқлаштириб боришга, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишга, жойларда, айниқса, меҳнат жамоалари, ўқув масканлари ва маҳаллаларда халқ ичига кириб бориш билан унинг муаммоларини билишга эътибор қаратиш ҳамда қонун устиворлигини таъминлаб, муаммоларни ечимини топишга алоҳида эътибор бериш  лозим бўлади.

Юқоридагилардан кўринишича, туманда қонунийликни мустаҳкамлаш, қонун устиворлигини таъминлаш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш борасида қатор ишлар амалга оширилган бўлишига қарамай, шартнома ва тўлов интизоми, коммунал тўловлардан бўлган қарздорлик, фуқаролар ва вояга етмаганларни ижтимоий ва меҳнат муҳофазаси, иш ҳақининг вақтида ва тўлиқ тўланиши, давлат мулкларининг сақланиши, бюджет маблағларининг сарфланиши, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги қонун талаблари бажарилишида қонунбузилишларга чек қўйилмаган.

Келгусида туман ҳудудида қонунчилик аҳволини янада яхшилаш учун:

-туманда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиниши, иш ҳақи ва ижтимоий тўловларнинг ўз вақтида тўланиши ва қонуний тайинланиши  аҳволини мунтазам ўрганиб борилиши;

-Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуни ижросини ва фуқароларни ишга жойлаштирилиши аҳволини ўрганиб борилиши;

-Ўзбекистон Республикаси «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни ижросига риоя этилиши;

-тумандаги корхона ва ташкилотларда шартнома ва тўлов интизомини тартибга солишга қаратилган қонунлар ижросини ўрганилиши;

-туманда ердан фойдаланиш, минерал ўғитларни сақланиши, қишлоқ хўжалиги техникаларидан фойдаланишига доир қонунлар ижросини ўрганиб борилиши;

-Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 11 мартдаги «Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни амалга оширишга қаратилган қонунлар ижросини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-3406 сонли Фармони ижросини бажарилишини таъминлаш таклиф этилади.

Ўтган  йилда содир этилган ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларнинг жорий йилда такрорланмаслигининг олдини олиш бўйича зарурий чоралар кўриш, бунда давлат бошқарув органлари, жамоат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳамда аҳоли вакилларининг ҳамкорлигини таъминланишига алоҳида эътибор қаратилиши;

-диний экстремистик оқимларга мансуб ва мойил бўлган, шунингдек, диний экстремизм ва терроризм билан боғлиқ, жиноятлари учун жазони ўтаб чиққан шахслар билан ўтказилаётган профилактик тадбирлар самарадорлиги оширилиши;

-аёлларнинг диний экстремистик ғоялар таъсирига тушиб қолиши ва бу тоифадаги жиноятлар содир қилинишининг олдини олиш мақсадида Хотин-қизлар қўмиталари, маҳалла фуқаролар йиғинларидаги хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар ҳамда ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар ўртасидаги ҳамкорлик янада кучайтирилиши;

-ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар ва жамоат ташкилотлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятидаги жиноятчиликка қарши кураш, терроризм ва экстремизмнинг олдини олиш масалаларида тарқоқликка чек қўйиб, ўзаро ҳамкорликни яхшилашга қаратилган қўшимча чоралар кўриш ва бу фаолият мунтазам равишда мувофиқлаштириб борилиши таклиф этилади.

Б.ХУДАЙБЕРДИЕВ,

 Шаҳрихон тумани прокурори,

адлия маслаҳатчиси.         

Добавить комментарий