ШАҲРИХОН ТУМАНИДА ДАВЛАТ ТАШКИЛОТЛАРИГА САМАРАЛИ ЮРИДИК ХИЗМАТ КЎРСАТИБ КЕЛИНМОҚДА

Ижтимоий-сиёсий

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 июнь кунги “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–5168-сонли қарорига мувофиқ вилоят адлия бошқармаси ҳузурида туман-шаҳар юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил қилинган бўлиб, ушбу қарор талабларидан келиб чиқиб, 2021 йил 1 октябрдан бошлаб қарорда кўрсатилган тегишли ташкилотларга туман-шахар юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан юридик хизмат кўрсатиш амалиёти йўлга қўйилди.

Биринчи навбатда, Шаҳрихон тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази томонидан қарорда кўрсатилган давлат органларидан 11 тасида доимий равишда олиб борилган тарғибот тадбирлари натижасига кўра, уларнинг барчаси “Е-ҳуқуқшунос” электрон тизимига уланиши таъминланди.

         Шу билан бирга, тумандаги мавжуд 11 та давлат ташкилотларининг масъул ходимлари, яъни ташкилотларнинг кадр бўлими мутахассислари, иш юритувчи, ходимлар бўйича мутахассиси ҳамда ҳисобчи ва бошқа ходимлар иштирокида ўтказилган семинар-тренинглар натижасига кўра, улар томонидан “Е-ҳуқуқшунос” электрон тизимига ҳужжатлар киритиши йўлга қўйилди ва 2022 йилнинг январь ва февраль ойлари давомида давлат ташкилотларининг 2046 та ҳуқуқий ҳужжатларига асосли хулосалар берилди.

         Марказ томонидан жорий йилнинг 2 ойи давомида 11 та давлат ташкилотларининг 2046 та ҳужжатлар, яъни буйруқ ва шартномалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, шундан 746 таси шахсий таркиб, 414 таътил, 130 таси эса умумий хамда 49 хизмат сафари буйруқларни ташкил этади.

Шунингдек, 1 та меҳнат таътили буйруқ салбий хулоса берилган, 15 та буйруқлар, шундан 13 та шахсий таркиб ва таътил 1 та буйруқ хамда умумий масалада 1 та буйруқ рад этилган,

Мазкур давр мобайнида 629 та шартномалар кўриб чиқилиб, шундан 617 тасига ижобий хулоса берилди ва 11 та шартнома қонунга мувофиқлаштириш учун рад этилган бўлса, 1 тасига салбий хулоса берилди.

Ёки, Марказ томонидан 13 та ҳолатда фуқаролардан келиб тушган мурожатлар кўриб чиқилиб, фуқароларнинг 1 та мурожаати қаноатлантирилган ва 12 ҳолатда ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Марказ томонидан 15 та ҳолатда регресс тўловларни тўламаган корхоналарга жами 198.740.000 сўмлик талабномалар юборилди, шундан 2 та корхонадан 68.760.000 сўм маблағни иҳтиёрий ундиришга эришилди, 1 та корхонадан 31.294.000 сўмни Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Шаҳрихон тумани бўлими фойдасига ундириш тўғрисида иқтисодий судга даъво ариза киритилди.

Хусусан, Бўз пахта тозалаш акциядорлик жамияти томонидан имтиёзли пенсияга чиқарилган ходимларга Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 15-моддасига асосан, 3 нафар ногиронларга тайинланган пенсия тўловлари 01.01.2020 йилдан 30.01.2022 йилгача бўлган давр мобайнида ўз вақтида тўланмасдан келинганлиги аниқланди.

Шунга кўра, Бўз пахта тозалаш акциядорлик жамиятидан жами 31.293.769,94 тийин миқдорида Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Шаҳрихон туман бўлими томонидан тўланган пенсия пулларини ундириш тўғрисида Бўстон туманлараро иқтисодий судига даъво ариза киритилди.

Ҳозирда даъво ариза суд муҳокамасида кўрилиш арафасида турибди.

Марказ ходимлари томонидан жорий йилнинг 2 ойи давомида жойларга чиққан ҳолда, яъни умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим ташкилотлари, оилавий поликлиника ва бошқа давлат ташкилотларида 78 маротаба ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилиб, шундан 37 таси оғзаки равишдаги давра суҳбатлари ва маърузалар ҳамда 33 таси эса замонавий ахборот-коммуникация  технлогиялари, қолгани 8 та  ҳолатда оммавий ахборотлар ва ижтимоий тармоғи орқали тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Мисол учун, марказнинг бош юристконсульти И.Эргашев томонидан 22.02.2022 йилда Андижон вилоят телевединиясида “Адолат минбари” кўрсатуви орқали “Интизомий жазоларни қўллаш тартиби тўғрисида” мавзуси бўйича ўз маърузаси бўйича иштирок этди.

Шу билан бирга, Марказга жорий йилнинг ўтган даври мобайнида жами 11 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 11 таси бевосита Марказ ходимлари томонидан ижобий ҳал этилиши таъминланди.

Мисол учун, Шаҳрихон туман тиббиёт бирлашмасининг ходими Н.Аҳмаджонованинг ҳомиладорлик ва туғиш таътили давомида қанча муддатга ҳақ тўланиши тўғрисида ҳуқуқий тушунча беришни сўраб 14.02.2022 йилда йўллаган мурожаати Марказ ходимлари томонидан ўрганилиб, давлат ташкилоти ходими Н.Ахмаджоновага зарурий ҳужжатларни тайёрлашда амалий ёрдам кўрсатилди.

Шаҳрихон туман юридик хизмат кўрсатиш маркази томонидан давлат ташкилотларига ҳуқуқий хизмат кўрсатиб, ходимларни қонун билан қўриқланадиган манфаатлари ҳимоя қилиб келинмоқда.

Ойбекжон СОЛИЕВ,

 Шаҳрихон тумани юридик хизмат кўрсатиш Маркази бошлиғи.

Добавить комментарий