ИИБ ТЕЗКОР ХАБАРЛАРИ ФИРИБГАРЛАРДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Жамият

Ҳаётимиз турли воқеа-ҳодисаларга тўла. Кимдир замондошларига яхшиликлар қилишга интилиб яшаса, баъзи нопок шахслар эса ўз манфаати йўлида кимларнидир алдаб, фирибгарлик йўли билан пул топишга уринади.

Туманимиз фуқароси Э. О. ҳам бировнинг ҳақидан ҳазар қилмайдиганлар сирасидан экан. У аслида ҳеч қаерда ишламасада, Ж. С. исмли фуқрога ўзини гўёки, “Мен, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг Шаҳрихон тумани тадбиркорларга кўмаклашиш марказида сектор мудири бўлиб ишлайман”, деб таништиради. Мулоқот асносида “устаси фаранг” фирибгар Ж. С.нинг соддалигидан фойдаланиб, унга Чўжа МФЙ ҳудудида фойдаланилмай турган 8 сотихли ерни онлайн аукцион савдо орқали талабгорларни қатнаштирмасдан сотиб олишда сизга ёрдам бераман, деб ундан 1.200 сўм пулни олиб, ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида жирканч жиноятга қўл урган Э. О. қўлга олинди. Энди у қабиҳ ишига яраша тегишли жазо олиши муқаррар.

ЭҲТИЁТСИЗЛИК ҲАЙДОВЧИГА  ТАШВИШ КЕЛТИРДИ

Фото: Рустамбек АРАББОЕВ

Автомобиль рулини бошқарган ҳайдовчидан доимо эҳтиёткорлик ва ҳушёрлик талаб этилади. Йўл қоидаларига қатъий амал қилиш эса унинг доимий бурчи. Акс ҳолда турли бахтсиз ҳодисаларга рўбарў бўлиши шубҳасиз.

Ҳайдовчи Н. В. ҳам ўзига тегишли “ВАЗ-2103” русумли автомобилини “Сегаза-Хўжаобод” йўналишида бошқариб кетаётган пайтда эътиборсизлик қилиб бошига ташвиш ошириб олди. Яъни, у серқатнов кўчада тезликни ошириб, йўлдан кесиб ўтаётган 11 ёшли қизчани машинасида уриб юборди. Натижада эса О. И. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилди. Айни кунда мазкур жиноий иш бўйича ҳам тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Анваржон ИМИНОВ,

туман ИИБ тергов бўлими   бошлиғи.

Добавить комментарий