ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ ЎЗИ ЎҚИГАН МАКТАБГА КИТОБЛАР СОВҒА ҚИЛДИ

Жамият
Фото: Рустамбек АРАББОЕВ.

Буюк мутафаккирлардан бири Юсуф Хос Ҳожиб: “Китоб сўзлари кишининг қўлидан тутади, уни эзгу йўлга бошлайди. Бу ҳикматни кўплаб китобларни ўқиган одамгина англаб етади”, дея таъкидлаган эди. Дарҳақиқат, китоб билим калити, улкан маънавий озуқадир.  Яқинда давлатимиз раҳбари раислигида  ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, китобхонликни тарғиб қилиш масалалари атрофлича муҳокама қилинган эди. Унда Президентимиз  ҳар бир раҳбар шахсий кутубхонасидан ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилиш ташаббусини илгари сурди.  Бу албатта, ёшлар қалбида китобга нисбатан меҳр-муҳаббатни янада кучайтириш, уларда мутолаага бўлган иштиёқни оширишга фарзандларимиз тарбиясига ижобий таъсир кўрсатади.

Фото: Рустамбек АРАББОЕВ.

Яқинда Маданият вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаси халқ артисти Озодбек Назарбеков ўзи таълим олган туманимиздаги 1-умумтаълим мактаби кутубхонасига китоблар совға қилди.

Фото: Рустамбек АРАББОЕВ.

Таниқли санъаткор муассасага ташрифи давомида ахборот-ресурс маркази фаолияти билан танишди, ўзига билим берган устозлари, ўқувчилар билан самимий суҳбатлашди.

М.Узоқов

Добавить комментарий