КАРНАЙЧИЛИКЛАРНИНГ ОРЗУЛАРИ УШАЛМОҚДА

Ўзбекистон
Фото: Рустамбек АРАББОЕВ.

Шаҳрихон туманининг Карнайчи маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 1989 йилда мактаб қурилиши бошланган эди. Бироқ, у номаълум сабабларга кўра охирига етмай қолади. Мазкур ҳудудда истиқомат қилувчи ўқувчилар ниҳоятда серқатнов “Ўш-Андижон-Тошкент” автомобиль магистрал йўлидан кесиб ўтиб, 39-давлат мактабгача таълим муассасаси биносида фаолият кўрсатаётган  8-умумтаълим мактаби филиалига қатнашга мажбур бўлаётган эди.

Фото: Рустамбек АРАББОЕВ.

Бу эса ўз навбатида ота-оналарни жиддий хавотирга солиб, улар тугалланмай қолган мактаб қурилишини битказиш бўйича бир неча йилдан буён мутасадди ташкилотларга мурожаат қилаётган эдилар. Яқинда маҳалла аҳли вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновга мазкур масала бўйича амалий ёрдам сўраб,  ёзма ариза юборган эдилар.

Фото: Рустамбек АРАББОЕВ.

Вилоят ҳокими ушбу масалани ўрганиб, ижобий ҳал этди. 520 ўринли мактаб қурилишини мустақиллик байрамигача битказиш юзасидан тегишли ташкилотларга керакли топшириқларни берди. Бунёдкорлик ишлари учун маҳаллий бюджет ҳисобидан 5 миллиард 500 миллион сўм маблағ ажратилди. Айни кунларда “АРК сервис монтаж” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан мактаб қурилиши жадаллик билан олиб борилмоқда.

Фото: Рустамбек АРАББОЕВ.

 

Добавить комментарий