БЕШТА МУҲИМ ТАШАББУС-АМАЛДА

Ўзбекистон
Фото: Рустамбек АРАББОЕВ.

Президентимизнинг ёшларга бўлган эътиборни янада кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, навқирон авлод онгида ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, келажагимиз эгалари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалалари бўйича илгари сурган 5 та муҳим ташаббуси ижросини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан 10-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида кўргазмали семинар ташкил этилди. Унда туман ҳокимлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, жамоат ташкилотлари вакиллари, туман Кенгаши депутатлари, бошланғич ташкилотлар етакчилари иштирок этди.

Фото: Рустамбек АРАББОЕВ.

Тадбир қатнашчилари дастлаб туман Кенгаши томонидан ёшлар ўртасида ўтказилган сўровномалар асосида ташкил этилган бепул тўгараклар фаолияти билан танишдилар. Спортнинг стол тенниси, шахмат-шашка, бадиий гимнастика, ўзбек жанг санъати турлари бўйича кўргазмали чиқишлар барчага манзур бўлди.

Фото: Рустамбек АРАББОЕВ.

Бадиий адабиётлар намойиши, мумтоз адабиётимизнинг икки йирик вакили Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур сиймосидаги саҳна кўринишлари, ёш рассом, ҳайкалтарош, ҳунармандлар кўргазмалари тадбир қатнашчиларида катта қизиқиш уйғотди.     Мазкур таълим муассасаси қошида  ташкил этилган “Ёшлар театр студияси” томонидан саҳналаштирилган томошалар, истеъдодли ёшлар ижросидаги куй, қўшиқ ва рақслар тадбирга ўзгача файз киритди.

Фото: Рустамбек АРАББОЕВ.

-Ёшлар маънавиятини янада юксалтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, келажагимиз эгаларини турли ёт ғоялар, мафкуравий таҳдидлар, салбий иллатлар таъсиридан сақлашда бундай маънавий-маърифий тадбирлар муҳим аҳамият касб этади -дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи  туман Кенгаши раиси Д.Ҳабибуллаев. -Келгусида туманимиздаги ҳар бир маҳалла ва таълим муассасаларида мана шундай тадбирларни мунтазам ташкил этишни режалаштирганмиз.

Фото: Рустамбек АРАББОЕВ.

Шаҳрихон уман марказидаги хиёбонда янграган куй-қўшиқлар барчани тадбирга чорлади.  Бу ерда туман халқ таълими бўлими ташаббуси билан давлатимиз раҳбари томонидан ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича илгари сурилган  5 та муҳим ташаббус  асосида қизиқарли акция ташкил этилди.

Фото: Рустамбек АРАББОЕВ.

Иштирокчилар бу ерда намойиш этилган китоблар кўргазмасини қизиқиш билан танишдилар. Туманимиздаги умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган иқтидорли ёш рассомлар ўз ижод намунларини қатнашчилар ҳукмига ҳавола қилдилар.

Фото: Рустамбек АРАББОЕВ.
Фото: Рустамбек АРАББОЕВ.

— Бугун бу ерда бўлиб ўтаётган тадбирда иштирок этганимдан жуда хурсандман, — дейди Абдусамат маҳалласида яшовчи меҳнат фахрийси Робияхон Абдуллаева. – Болаларнинг китобга бўлган қизиқишларидан бошим кўкка етди. Чунки, китобга ошно бўлган инсондан ҳеч қачон ёмонлик чиқмайди. Шаҳрихонда истеъдодли ёшлар жуда кўп экан. Бир гуруҳ мана шундай иқтидорли болалар чизаётган расмларни кўриб, очиғи ҳайратда қолдим. Келажагимиз эгаларига берилаётган мана шундай юксак эътибор учун Президентимиздан миннатдормиз.

Фото: Рустамбек АРАББОЕВ.

Шу каби тадбирлар туманимиздаги барча маҳаллаларда, таълим муассасаларида кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.

Фото: Рустамбек АРАББОЕВ.

К.Одилов, З.Сайдалиева.

Добавить комментарий