ХАЛҚАРО ОИЛА КУНИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

Ўзбекистон
Фото: Рустамбек АРАББОЕВ.

Оила ҳаёт абадийлигини сақлайдиган, кўп асрлик урф-одатларимиз, анъаналаримиз ва қадриятларимизни авлоддан-авлодга мерос қилиб қолдириб келаётган муқаддас қўрғондир. Шу боисдан ҳам юртимизда оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, унда ўзаро меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ва дўстона муносабатлар ҳукмрон бўлишига эришиш учун алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Фото: Рустамбек АРАББОЕВ.

15 май – Халқаро оила куни Шаҳрихон туманида ҳам кенг нишонланди. Маҳаллаларда, ташкилот ва корхоналарда, таълим муассасаларида турли учрашувлар, давра суҳбатлари, спорт мусобақалари ташкил этилди. Айниқса, туман ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси томонидан “Мингчинор” дам олиш масканида “Оила-муқаддас даргоҳ” шиори остида ўтказилган тадбир барчага манзур бўлди.

Фото: Рустамбек АРАББОЕВ.

Шаҳрихонлик фаол аёллар ўзларининг тадбиркорлик, ҳунармандчилик ва бошқа соҳаларда эришаётган ютуқларини намойиш қилдилар. Улар томонидан тайёрланган кўргазмалар кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди.

Фото: Рустамбек АРАББОЕВ.

-Бугунги тадбирда оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш, ўзаро меҳр-оқибатни янада мустаҳкамлаш, аёлларнинг жамият ҳаётида тутган ўрнини ошириш, ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка кенг жалб этишга алоҳида аҳамият қаратилди,- дейди туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Йўлдошева.

Фото: Рустамбек АРАББОЕВ.
Фото: Рустамбек АРАББОЕВ.

Тадбир асносида тадбиркорлик, ҳунармандчилик, китобхонлик, санъат, спорт, томорқадан унумли фойдаланиш, саришталик  йўналишларида энг намунали оилалар, ибратли қайноналар аниқланиб, уларга туман ҳокимлигининг дипломлари топширилди. Туман маданият бўлими томонидан тайёрланган концерт дастури шодиёнага янада файз киритди.

М.Ғозиев.

Добавить комментарий