ЎҚУВЧИ-ҚИЗЛАР САММИТИ

Ўзбекистон
Фото: Рустамбек АРАББОЕВ.

          Яқинда  Шаҳрихон туман маданият саройида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Илм-фан – келажак пойдевори” шиори остида “Қизларжон” ўқувчи-қизлар саммити бўлиб ўтди.

Туман ҳокимлиги,  хотин-қизлар қўмитаси, халқ таълими бўлими,  Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамкорликда ўтказган мазкур тадбирда 14-18 ёшдаги 8-11-синф ўқувчи-қизларидан 300 нафари иштирок этди. Дастлаб иштирокчилар туманимиздаги иқтидорли қизларнинг тадбиркорлик, ҳунармандчилик, шунингдек, тасвирий ва халқ амалий санъати йўналишларида тайёрлаган кўргазмалари билан танишдилар.

Фото: Рустамбек АРАББОЕВ.

Саммитнинг очилиш маросимида туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Йўлдошева, туман халқ таълими бўлими мудири Р.Матбобоев, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари З.Ҳайдаровалар сўз олиб, мамлакатимизда  хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида гапирдилар. Шу жумладан, бешта устувор йўналиш бўйича ўқувчи- қизларга маълумотлар берилди.

Фото: Рустамбек АРАББОЕВ.

Шундан  сўнг ўқувчи-қизлар белгиланган шўъбаларда семинар-тренингларда иштирок этдилар. Саммит иштирокчилари 7 та номинация бўйича ўз билимлари, иқтидорларини намоён қилдилар. Малакали мутахассислардан иборат ҳакамлар ҳайъати уларни баҳолаб борди. Ахборот коммуникациялари йўналиши бўйича иштирок қилган ўқувчи –қизлар компьютер технологияларидан фойдаланиб, ўз билимларини яна бир марта синовдан ўтказишди.

Фото: Рустамбек АРАББОЕВ.

Қизларни саралашда уларнинг ижтимоий жараёнлардаги фаоллиги, Ватанимиз тарихи ва бугуни ҳақида хабардорлиги, хорижий тилларни билиши, лидерлик кўникмалари шаклланганлиги, танқидий-таҳлилий тафаккурининг ривожланганлиги каби жиҳатларга асосий эътибор қаратилди.

Фото: Рустамбек АРАББОЕВ.

Тадбирда фаол иштирок этган қизларга диплом хамда эсдалик совғалари топширилди.

Д.ХАБИБУЛЛАЕВ.

 

Добавить комментарий