КЎРКАМ ВА ЗАМОНАВИЙ МАСКАН

Ўзбекистон

Маълумки, мамлакатимизда  мактабгача таълим тизимини янада ривожлантиришга катта аҳамият қаратилмоқда. Болалар қамровини кенгайтириш, уларни ҳар томонлама соғлом, етук этиб вояга етказишда      давлат-хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим муассасалари  ҳам муҳим аҳамият касб этади.

“Довча” туманимизда мана шу йўналишда ташкил этилган илк  муассаса ҳисобланади. Мазкур маскан тадбиркор Расулбек Давлатов томонидан барпо этилиб, мустақиллигимизнинг 27 йиллиги байрами арафасида фойдаланишга топширилган.

Ушбу таълим муассасаси биноси замонавий услубда борпо этилган. Тарбияланувчилар ва педагог-мураббийлар учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Айни кунда бу ерда 5 та гуруҳда 130 нафар бола тарбияланмоқда,-дейди мудира Нигорахон Азимова.-Уларга 20 нафар    малакали мутахассис таълим-тарбия беряпти. Муассасамиз замонавий техника воситалари ва жиҳозлар билан таъминланган. Таълим-тарбия жараёни илғор хорижий тажрибалар асосида олиб борилади. Шу билан бирга, хорижий тиллар ҳам  чуқур ўргатилади. Болажонларнинг иқтидорларини намоён этишлари учун тўгараклар ҳам ташкил этилган бўлиб, уларга энг малакали мутахассислар жалб қилинган.

Хулоса қилиб айтганда, кўркам, замонавий, жаҳон стандартларига талабларига тўлиқ жавоб берадиган бу масканда эртамиз эгалари соғлом, баркамол инсонлар бўлиб тарбияланмоқда.

Рустамбек АРАББОЕВ.

Добавить комментарий