ДОЛЗАРБ МАВЗУДА УЧРАШУВ

Ижтимоий-сиёсий

Шаҳрихон тумани ИИБ М ва ФРБ ҳамда тергов бўлими томонидан “SKORTON TEXTILE” қўшма корхонасида давра суҳбати ўтказилди.

Ишчи-ходимлар  билан уюштирилган тадбирда хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш тартиб-қоидалари ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди. Шунингдек, йиғилишда туманимизда “Намунали ҳудуд” бўйича амалга оширилаётган ишлар, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича ўтказилаётган тадбирлар ҳақида ҳам сўз юритилди.

Йиғилиш иштирокчилари томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар қайтарилди.

Шаҳрихон тумани ИИБ М ва ФРБ ҳамда тергов бўлими.

Добавить комментарий