Туманимизда Республика Марказий сайлов комиссиясининг ташаббуси билан сайлов участкалари фаоллари учун уч кунлик семинар-тренинг ташкил этилди.
Мазкур тадбир жорий йил декабрь ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларни юқори савияда ташкил этиш, сайлов комиссияси аъзоларини қонунчиликдаги янгиликлардан хабардор қилиш мақсадида ўтказилди.
Машғулотларда иштирокчиларга сайлов комиссиялари ва уларнинг ваколатларини амалда қўллаш, сайловчиларнинг мақоми, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, аҳоли рўйхатларини шакллантириш бўйича батафсил тушунчалар берилди.
Н.УМАРОВ,
туман адлия бўлими бошлиғи.