ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИГА СУРИШТИРУВ ВАКОЛАТИ БЕРИЛДИ

Ижтимоий-сиёсий

Шу йил 8 июль куни “Ўзбекистон Республикасининг жиноят, жиноят-процесуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон  Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикасининг 548-сонли Қонуни қабул қилинди. Унга асосан Ўзбекистон Республикасининг жиноят-процесуал кодекси 38, 391, 345, 3812-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва унинг жойлардаги бўлинмаларининг суриштирувчиларига Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2501-моддаси биринчи қисмида “Пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи” (божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш билан боғлиқ жиноятлардан ташқари) ва 2591-моддасида “Ўта муҳим ва тоифаланган объектларнинг қўриқланишини таъминлашга доир мажбуриятларни бажармаслик” кўрсатилган жиноятлар тўғрисидаги ишларига доир суриштирувни амалга ошириш ваколати берилди.

Шунингдек, юқоридаги қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 2481-модда “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари” билан тўлдирилди. Унга кўра, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 1851-моддасида “Пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи” (божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш билан боғлиқ жиноятлардан ташқари) ва 2101-моддасида “Ўта муҳим ва тоифаланган объектларга кириб чиқиш режимини бузиш ёки ушбу объектларнинг қўриқланишини таъминлашга доир мажбуриятларни бажармаслик” назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларини мансабдор шахслари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиши ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда судга юборилиши белгиланди.

Қонунларни ҳурмат қилиш ва унга риоя этиш ҳар қандай кўринишдаги ҳуқуқбузарликларнинг содир этилмаслигининг кафолотидир.

 

Рафиқжон ВАЛИЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси

Андижон вилояти Қўриқлаш бошқармаси

бош юрисконсульти, подполковник.

Добавить комментарий