24-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида “Камалак юлдузлари” Республика болалар ижодиёти фестивалининг Шаҳрихон тумани босқичи бўлиб ўтди.
Маълумки, мазкур тадбир Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошидаги “Камалак” болалар ташкилоти томонидан иқтидорли болаларни аниқлаш, уларнинг истеъдод ва маҳоратларини намоён қилишлари учун имконият яратиш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёш авлоднинг маънавий оламини бойитиш, маданий савиясини юксалтириш, санъат ҳамда гўзалликка интилишини кучайтириш, миллий санъат анъаналари ва йўналишларини сақлаб қолиш, ривожлантириш ва давом эттириш мақсадида анъанавий тарзда ўтказиб келинмоқда.
— Бу йил ҳам фестивалга пухта тайёргарлик кўрилди, — дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси Дилшодбек Ҳабибуллаев. – Унда 6 ёшдан
15 ёшгача бўлган 180 нафар иқтидорли болалар 6 та йўналиш бўйича ўз маҳоратларини намойиш этдилар. Фестивалнинг вилоят босқичига энг иқтидорли ёшлар саралаб олинди.
Тадбир сўнггида ғолиб ва фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.
А.Йўлдошев.