ҲАР БИР ТАДБИРКОРГА-КЎМАКДОШ, ЕЛКАДОШ ВА МАДАДКОРМИЗ!

Ижтимоий-сиёсий

Тадбиркорлик жамият тараққиёти ва фаровон ҳаёт гаровидир. Шу боис ҳам мамлакатимизда бу соҳани ривожлантиришга давлат сиёсати даражасида аҳамият қаратилмоқда.

Шу йил 7 ноябрь куни муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Ҳар бир тадбиркорга-кўмакдош, елкадош ва мададкормиз!” деган бош ғоя илгари сурилиб, ушбу йўналишда  аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Шаҳрихон тумани ҳокими Ҳикматилло Дадахонов туманда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар ва ўз бизнесини йўлга қўймоқчи бўлган ёшлар вакиллари билан учрашув ўтказди. Унда туман ҳокими Шаҳрихонимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб — қувватлаш, мавжуд муаммоларни ўрганиш ва уларни жойида бартараф этиш борасида амалга оширилаётган ишлар, масъул идоралар ва тадбиркорлар ўртасида доимий мулоқотни йўлга қўйиш, уларнинг мурожаатларини ҳал этиш бўйича ўрнатилган янги тизим хусусида атрофлича сўз юритди.

Мазкур мулоқот асносида тадбиркорлар томонидан берилган саволларга давлат идоралари  раҳбарлари тегишли тартибда жавоб қайтардилар. Учрашув қизғин ва иштирокчилар учун фойдали тарзда ўтди.

М.Ғозиев

Добавить комментарий