ШАҲРИХОН ТУМАНИДА ДАВЛАТ ТАШКИЛОТЛАРИГА САМАРАЛИ ЮРИДИК ХИЗМАТ КЎРСАТИБ КЕЛИНМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 июнь кунги “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–5168-сонли қарорига мувофиқ вилоят адлия бошқармаси ҳузурида туман-шаҳар юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил қилинган бўлиб, ушбу қарор талабларидан келиб чиқиб, 2021 йил 1 октябрдан бошлаб қарорда кўрсатилган тегишли ташкилотларга туман-шахар юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан […]

Давоми...

2022/2023 ЎҚУВ ЙИЛИДАН МАГИСТРАТУРАДА ЎҚИЙДИГАН БАРЧА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ КОНТРАКТИ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ

“Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–87-сон, 07.03.2022 й.) қабул қилинди. Фармонга мувофиқ, 2022 йил 1 сентябрдан бюджет ташкилотларидан бошқа барча юридик шахсларда охирги 6 ойда узлуксиз иш стажи бўлган аёлларга ҳар ой учун минимал истеъмол харажатлари миқдоридан келиб чиқиб бюджет ҳисобидан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўланади. 2022/2023 […]

Давоми...

ДИНИЙ ТАШКИЛОТЛАРНИ ЭЛЕКТРОН РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ АФЗАЛЛИКЛАРИ

Мамлакатимизда диний ташкилотларнинг фаолият юритиши учуннорматив-ҳуқуқий база мунтазам равишда такомиллаштирилиб борилмоқда ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш бўйича қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.Хусусан, 2021 йил 5 июлда Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинган.Мазкур қонун виждон эркинлиги меъёрларини аниқ кўрсатиб, фуқароларнинг хоҳлаган динга эътиқод қилиши ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслигини таъминлайди. […]

Давоми...

СЎРАНГ, ЖАВОБ БЕРАМИЗ!

— Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш қандай тартибда амалга оширилади. — Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисидаги 133-сонли қарорининг 6-иловасига асосан, таътиллар вақтига ҳақ тўлаш, ишдан бўшатиш нафақасини, ишсизлик нафақасини тўлаш, шунингдек олий таълим тизимида ўқиш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш […]

Давоми...

ТАДБИРКОРЛИК ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2021 йил 20 август куни мамлакатимиз тадбиркорлари билан ҳудудларда қулай инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яратиш, муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини яхшилаш, шунингдек, тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини бевосита ўрганиш ҳамда тадбиркорликни келгусида ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаб олиш бўйича очиқ мулоқот ўтказилган эди. Бундай шаклдаги учрашув илк бор ўтказилган бўлиб, учрашувда жами 10 […]

Давоми...

СЎРАНГ, ЖАВОБ БЕРАМИЗ!

Савол: Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича имтиҳон топшириш харажатларини қоплаб беришга ариза юбориш тартиби қандай?          Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) тўплаган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш тартибини жорий этиш тўғрисида” 2021 йил 13 апрель кунги 209-сонли қарори билан Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича имтиҳон топшириш харажатларини қоплаб […]

Давоми...

КОРРУПЦИЯ — ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИ

Коррупция нафақат Республикамиз, балки ер юзидаги барча мамлакатлар тараққиётига салбий таъсир этаётган, ҳаммани бирдек ташвишга солаётган муаммо ҳисобланади. “Афсуски, жамиятимизда коррупция иллати ўзининг турли кўриниши билан тараққиётимизга ғов бўлмоқда. Бу ёвуз балонинг олдини олмасак, ҳақиқий ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яратиб бўлмайди, Такрор ва такрор айтаман, бу иллатни йўқ қилмасак, бирорта тармоқ ривожланмайди, Тадбиркор ҳанузгача ер […]

Давоми...

ҲАР БИР МУРОЖААТ ЭЪТИБОРДА

Шаҳрихон тумани юридик хизмат марказига 2021 йилнинг октябрь, ноябрь ва декабрь ойлари давомида жами 30 та турли хил мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг барчаси қонун талаблари асосида ҳал этилди. “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг 27-моддасида “Мурожаатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра давлат органи, ташкилот ёки уларнинг мансабдор шахслари томонидан қарор қабул қилинади, бу ҳақда […]

Давоми...

ШАҲРИХОНДА ЎТГАН САЙЁР СУДДА 15 НАФАР МАҲКУМГА ИНСОНПАРВАРЛИК ТАМОЙИЛИ ҚЎЛЛАНИЛДИ

Шаҳрихон туманида Андижон вилоят суди судьялари иштирокида сайёр қабул ўтказилди. Фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида  ташкил этилган мулоқотларда ариза ва шикоятлар юзасидан тегишли тавсиялар берилиши баробарида, мурожаатлар ижросини таъминлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Шу билан бирга, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, қабул килинаётган қонунларнинг мазмун-моҳияти ва суд тизимида олиб борилаётган ислоҳотларнинг аҳамияти хусусида ҳам тушунтириш […]

Давоми...

ЮРИДИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШ МАРКАЗЛАРИНИНГ САМАРАЛИ ФАОЛИЯТИ ВА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ЙЎНАЛИШЛАРИНИ КЕНГАЙТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

Демократик-ҳуқуқий давлат қуришнинг асосий вазифаларидан бири мамлакатда,  хусусан давлат органлари ва ташкилотларида қонунийликни таъминлаш ҳисобланади. Шунинг учун ҳам давлат органлари ва ташкилотларига сифатли юридик хизмат кўрсатишни таъминлаш устувор соҳалардан бири ҳисобланади. Мазкур соҳада ягона амалиётни жорий этиш, давлат органлари ва ташкилотларига профессионал юридик хизматни ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 сентябрь […]

Давоми...