ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИГА СУРИШТИРУВ ВАКОЛАТИ БЕРИЛДИ

Шу йил 8 июль куни “Ўзбекистон Республикасининг жиноят, жиноят-процесуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон  Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикасининг 548-сонли Қонуни қабул қилинди. Унга асосан Ўзбекистон Республикасининг жиноят-процесуал кодекси 38, 391, 345, 3812-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва унинг жойлардаги бўлинмаларининг суриштирувчиларига Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг […]

Давоми...

ОИЛАВИЙ ТАДБИРЛАРНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ БЕЛГИЛАНДИ

Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг қўшма қарори билан “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Мазкур низомда қатор муҳим масалалар белгиланди. Хусусан: оилавий тадбирлар фақат бир кун (дафн этиш маросими бундан мустасно) соат 06:00 ва 23:00 оралиғида ўтказилади. Соат 23:00 дан кейин оилавий тадбирларни давом эттиришга йўл қўйилмайди; […]

Давоми...

СИФАТЛИ ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ – БОШ ВАЗИФА

29 август куни 40-сон давлат мактабгача таълим ташкилотида туман мактабгача таълим  ходимларининг август Кенгаши  бўлиб ўтди. Унда вилоят мактабгача таълим бошқармаси, туман ҳокимлиги, жамоат ташкилотлари, ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари, МТТлар раҳбарлари иштирок этдилар. Анжуманда туман ҳокими Ҳикматилло Дадахонов ва туман мактабгача таълим бўлими мудираси Манзурахон Мамажоновалар ўтган ўқув йилида амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар […]

Давоми...

ТУМАНИМИЗДА “САЙЛОВ -2019” ОЛДИДАН ЎҚУВ-ТРЕНИНГ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Туманимизда Республика Марказий сайлов комиссиясининг ташаббуси билан сайлов участкалари фаоллари учун уч кунлик семинар-тренинг ташкил этилди. Мазкур тадбир жорий йил декабрь ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларни юқори савияда ташкил этиш, сайлов комиссияси аъзоларини қонунчиликдаги янгиликлардан хабардор қилиш мақсадида ўтказилди. Машғулотларда иштирокчиларга сайлов комиссиялари ва уларнинг […]

Давоми...

ҲАМКОРЛИКДА ҚЎМОНДОНЛИК ШТАБ-ЎҚУВ МАШҚИ ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йилнинг 17-19 июль кунлари вилоятимизда қўмондонлик штаб- ўқув машқи ўтказилмоқда. Уч кун давомида барча шаҳар ва туманларда давлат тузилмаларининг табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятларда ҳамкорликда харакат қилиши амалий усулда бажарилиши бўйича вилоят ҳокимининг фармойиши қабул қилинган. Мазкур ҳужжатга асосан Шаҳрихон туманида ҳам бир қатор тадбирлар амалга оширилди. Хусусан, шартли равишда содир бўлган кучли […]

Давоми...

ДОЛЗАРБ МАВЗУДА УЧРАШУВ

Шаҳрихон тумани ИИБ М ва ФРБ ҳамда тергов бўлими томонидан “SKORTON TEXTILE” қўшма корхонасида давра суҳбати ўтказилди. Ишчи-ходимлар  билан уюштирилган тадбирда хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш тартиб-қоидалари ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди. Шунингдек, йиғилишда туманимизда “Намунали ҳудуд” бўйича амалга оширилаётган ишлар, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича ўтказилаётган тадбирлар ҳақида ҳам сўз юритилди. Йиғилиш иштирокчилари томонидан берилган […]

Давоми...

ТАДБИРКОР ҲУҚУҚЛАРИ – ҚОНУН ҲИМОЯСИДА

Маълумки, тадбиркорлик соҳаси мамлакатнинг иқтисодий ривожини таъминлайдиган муҳим омиллардан биридир. Шу боис ҳам, сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари томонидан юртимизда соҳани янада қўллаб-қувватлашга катта аҳамият қаратилмоқда. Янги қабул қилинаётган қонун хужжатлари билан юртимизда тадбиркорликнинг ўсиш тамойиллари, шунингдек, уларга бериладиган имтиёзлар тизими аниқ белгилаб қўйилди, тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш тартиби тубдан янгиланди ва соддалаштирилди. Уларни жойларда ижросини […]

Давоми...

ТАДБИРКОРЛИК УЧУН ЯНА БИР КЕНГ ИМКОНИЯТ

Маълумки, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ мамлакатимизда хусусий мулк манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, тадбиркорлик фаолияти учун янада қулай имкониятлар яратиш, давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш борасида аниқ чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5718-сон […]

Давоми...

ТИЗИМДАГИ ЎЗГАРИШЛАР — мамлакат тараққиёти ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилмоқда

Бугунги кунда юртимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларга ҳамоҳанг равишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти ҳам такомиллаштирилиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 майдаги “Бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5446-сонли Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни […]

Давоми...

ЁШ МУТАХАССИСЛАР СОЛИҚ СОҲАСИДА ОЛГАН НАЗАРИЙ ВА АМАЛИЙ БИЛИМЛАРИНИ НАМОЙИШ ЭТИШДИ

Мамлакатимизда ҳар томонлама етук ва малакали  кадрларни тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.  Ёшларнинг назарий олган билимларини амалиётда синаб кўришлари учун кенг шароитлар яратилган. Бу эса таълим даргоҳини битирган навқирон авлодни ўз соҳасида бемалол ишлай олишига замин яратаётир. Давлат солиқ қўмитаси томонидан солиқ коллежлари битирувчилари иштирокида ҳудудлар миқёсида касбий кўникмаларини намойиш қилишга қаратилган тақдимотлар ўтказиш […]

Давоми...