АБДУБИЙДА ГЎЗАЛЛИК САЛОНИ ИШ БОШЛАДИ

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан мамлакатимизнинг чекка ҳудудларида истиқомат қилувчи аёллар учун замонавий, барча қулайликларга эга бўлган кўчма гўзаллик салонлари етказиб берилмоқда. Бугун Шаҳрихон туманининг Абдубий қишлоғида ана шундай гўзаллик салонларидан бири ўрнатилди. Унинг ишга тушиши муносабати билан ўтказилган тадбирда вилоят касаба уюшмалари бирлашмаси, туман ҳокимлиги, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими вакиллари, маҳалла фаоллари […]

Давоми...

ШАҲРИХОНДА «РАҲБАР ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ» ЎТКАЗИЛДИ

Бугунги кунда мамлакатимизда ёшлар масаласи давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бирига айланган. Жорий йилимизнинг «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» деб эълон қилиниши ҳам фикримизга яққол мисол бўла олади. Келажагимиз эгаларининг муаммо ва таклифларини ўрганиш, уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида жойларда турли учрашувлар, юзма — юз мулоқотлар ташкил этилмоқда. Бугун Шаҳрихон туманида Ўзбекистон Республикаси маданият […]

Давоми...

ЁШ БОКСЧИЛАРИМИЗ “ОЛИМПИЯ ЧЎҚҚИЛАРИ” ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ ҒОЛИБИ

Шу йил 7-12 июнь кунлари Самарқандда спорт интернатларининг 2005-2006 йилларда туғилган ўқувчилари ўртасида бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада шаҳрихонлик ёш спортчилар вилоятимиз шарафини ҳимоя қилдилар. Жумладан, Юсуфбек Райимжонов (42 кг.), Билолдин Бозорбоев (48 кг.), Абдувоҳид Мўйдинов (50 кг.), Шунқорбек Пўлатов (57 кг.), Муҳаммаджон Оқйўлтаев (66 кг.)лар 1-ўринни қўлга киритдилар. Сайдулло Ҳабибуллаев (44 […]

Давоми...

БУВАЙДА ОБОД БЎЛМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5048 сонли қарори ижросини таъминлаш борасида Шаҳрихон туманида ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Туманимизнинг Бувайда маҳалласида айни пайтда 721 та хонадондаги 1150 та оилада  5750 нафар аҳоли истиқомат қилади. Мазкур маҳалла ҳам  “Обод маҳалла” дастурига киритилган […]

Давоми...

ШАҲРИХОНДА ҲАМ ЭМЛАШ ЖАРАЁНИ БОШЛАНДИ

10 апрель санасидан бошлаб туманимизда ҳам аҳолини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш ишларига киришилди. Ҳозирги кунда туманимизда 26 мингдан ортиқ фуқаро эмлаш учун рўйхатга киритилган. Биринчи навбатда 65 ёшдан ўтганлар ҳамда коронавирус инфекциясини юқтириб олиш хавфи юқори бўлган тиббиёт ходимлари эмланмоқда. Шундан кейин сурункали касаллиги бўлганлар, мактаб ўқитувчилари, мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари ва аҳолининг бошқа қатламларини […]

Давоми...

“МАҲАЛЛАБАЙ” ИШЛАШ ТИЗИМИ АМАЛДА

Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак. Ушбу шиор остида Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилояти бошқармаси ташаббуси билан Шаҳрихон тумани марказидан узоқликда жойлашган Яккатут маҳалла аҳолиси учун махсус жиҳозланган автобусда 10дан ортиқ сайёр давлат хизматлари кўрсатилди. Маҳҳала аҳолисидан (СТИР)ни олиш, фарзандларини давлат МТТга қабул қилиш, кадастр ҳужжатлари давлат рўйхатидан ўтказиш ва бошқа […]

Давоми...

2021 ЙИЛ: ЯНГИ МАРРАЛАР, ЯКДИЛ ҚАДАМЛАР

Бугун пойтахтдан келган тарғибот гуруҳи Шаҳрихон туманида бўлиб, туман аҳолиси билан жойларда учрашувлар ўтказди. Ўзбекистон Республикаси Президенти 2020 йил 29 декабрь кунги Олий мажлисга йўллаган мурожаатномасида ҳамда 2021 йилнинг «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш» йили деб номланишида таълим, тиббиёт, тадбиркорлик, хусусан, ишлаб чиқариш соҳаларига қаратган юксак эътибори туфайли хам бугунги учрашувда айнан мана шу […]

Давоми...

УСТОЗЛАР ХОТИРАСИ — ҚАЛБИМИЗДА АБАДИЙ

2021 йил 17 январь куни, юртимизнинг гуллаб-яшнашига ўз хиссасини қўшган устозлар хотираси ёдга олиниб, Шаҳрихон туман  Шерқўрғон маҳалла фуқаролар йиғинида уюшган ва уюшмаган ёшлар шунингдек, 23- умумтаълим мактаби ўқувчиларининг оталари иштирокида  спортнинг «мини футбол» тури бўйича катта турнирга старт берилган эди. Турнирда иштирок этган жамоалардаги энг илғор футболчиларга «Энг яхши дарбозабон», «Энг яхши ҳужумчи», «Энг […]

Давоми...

МАРДЛАР ҚЎРИҚЛАЙДИ ВАТАННИ

Бугун Шаҳрихон тумани «Ватанпарвар» ташкилоти биносида 14 январь «Ватан ҳимоячилари» куни муносабати билан ташкиллаштирилган тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбир «Мардлар қўриқлайди Ватанни» шиори остида ёшлар, мактаб ўқувчилари ва туманда мавжуд 76 та маҳалладан келган ёш оилалар иштирокидаги мусобақага айланди. Тадбирда Шаҳрихон тумани 24-умумтаълим мактабининг юқори синф ўқувчилари ўзига хос ҳарбий чиқишлари билан кўпчиликни қойил қолдирди. […]

Давоми...

ШАҲРИХОНДА ХОТИРА ТУРНИРИ ЎТКАЗИЛДИ

2021 йил 12 январь куни Шаҳрихон туманида Шаҳрихоннинг фидоий фарзанди бўлган Раззоқов Муҳаммаджон Тошпўлатович хотирасига бағишланган бокс мусобақаси ўтказилди.   Рустамбек АРАББОЕВ (Фото)    

Давоми...