ШАҲРИХОН ТУМАНИ ҲОКИМИ ҲИКМАТИЛЛО ДАДАХОНОВНИНГ ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИ ВА ТОМОРҚА ЕР ЭГАЛАРИГА М У Р О Ж А А Т И

Ҳурматли юртдошлар! Қадрли омилкор деҳқонлар ва томорқа ер эгалари! Бугунги кунда коронавирус пандемияси бутун жаҳон аҳлини чуқур хавотир ва ташвишга солмоқда. Бу офат бизнинг юртимизни ҳам четлаб ўтмади. Мамлакатимизда муҳтарам Юртбошимиз раҳнамолигида коронавирус инфекциясига қарши курашиш, бу касалликдан юртдошларимизни асраб-авайлаш, бундай шароитда рўй бериши мумкин бўлган инқирознинг олдини олиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Энг […]

Давоми...

МАҲОРАТ ДАРСИ

Педагогларнинг ўз маҳоратларини мунтазам ошириб боришлари, тинимсиз изланиб-ишлашлари бугунги кун талаби. Бу борада кўп китоб ўқиш, замонавий педагогик технологияларни ўзлаштириш, ўзаро тажриба алмашиш, илғор муаллимлар иш услубларидан унумли фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади. Шаҳрихон туманидаги 14-умумтаълим мактаби бошланғич синф ўқитувчиси Барнохон Отахонова яқинда қўшни 15-мактабнинг  4-синфида маҳорат дарси ўтиб берди. Изланувчан ўқитувчи дарс давомида ахборот […]

Давоми...

КЎРКАМ ВА МУҲТАШАМ МАСКАН

Мурғак қалб эгалари бўлмиш болажонларнинг дунёқарашларини кенгайтириш, ўз она тили ва бошқа хорижий тилларни ўзлаштиришлари, уларда ота-она, оила, маҳалла ҳамда Ватанга меҳр уйғотиш, табиат ҳақидаги тасаввурларини шакллантиришда мактабгача таълим ташкилотларининг ўрни беқиёс ҳисобланади. Шу боис ҳам мамлакатимизда муҳтарам Юртбошимиз томонидан мазкур соҳа ривожига давлат сиёсати даражасида аҳамият қаратилмоқда.                     Терактаги маҳалласида жойлашган 6-давлат мактабгача таълим […]

Давоми...

Book Cafe

Шаҳрихон туманидаги 63-умумтаълим мактабида Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш юзасидан кўргазмали семинар бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимлиги, жамоат ташкилотлари вакиллари, туман халқ таълими бўлими мутахассислари, мактаб директорлари иштирок этди. Семинар иштирокчилари дастлаб муассасада 5 ташаббус ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, янги очилган «Book Cafe» фаолияти билан танишдилар. Ёшлар маънавиятини […]

Давоми...

ХОРИЖИЙ ТИЛЛАРНИ ЎРГАНИШ – ДАВР ТАЛАБИ

Тумандаги 11-умумтаълим мактабида инглиз тили фанини ўқитиш бўйича кўргазмали семинар бўлиб ўтди. Иштирокчилар мазкур фан ўқитувчиси Наргизахон Азизованинг иш фаолияти билан яқиндан танишдилар. Жумладан, изланувчан педагогнинг 3-“А” синфда ўтказган очиқ дарсини кузатдилар. Н.Азизованинг мавзуни ўқувчиларга етказишда интерфаол услублардан, замонавий ахборот технологияларидан унумли фойдалангани, дарсни жуда қизиқарли тарзда ўтгани тадбир қатнашчиларига манзур бўлди. Бошқа мактаблардан ташриф […]

Давоми...

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРНИНГ ХАТАРИДАН ОГОҲ БЎЛАЙЛИК!

Бугун биз ахборот асрида яшаяпмиз, десак  муболаға бўлмайди. Ахборот технологияларининг жадал ривожланаётгани туфайли дунёнинг энг чекка ҳудудларида рўй бераётган воқеа-ҳодисалардан ҳам  бир зумда огоҳ бўлиш мумкин. Бу борада интернет тармоғининг аҳамияти жуда ҳам катталиги ҳеч кимга сир эмас. Фуқаролар ижтимоий тармоқлардан холис, керакли ахборотларни олсалар, ундан илм-фан, касб-ҳунар сирларини ўрганишда, эзгу мақсадларда фойдалансалар, нур устига, […]

Давоми...

НАЗАРМАҲРАМДА ЯНГИ КУТУБХОНА ОЧИЛДИ

Китоб – инсоннинг эркин фикрлаши, дунёқарашининг кенгайиши, ақлан етук бўлиши, маънавиятининг янада юксалишида асосий ўринни эгаллашини яхши биламиз. Шунинг учун ҳам кейинги йилларда давлатимиз раҳбари томонидан халқимиз ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтириш, айниқса, ёшларимизни китобга бўлган қизиқишларини оширишга катта аҳамият қаратилмоқда. Бу борада кутубхоналарнинг ўрни беқиёслиги шубҳасиздир. Яқинда Шаҳрихон туманидаги Назармаҳрам қишлоғида янги кутубхона очилди. Бўш […]

Давоми...

ЎЗБЕКИСТОНДА САЙЛОВ КОДЕКСИГА ЭҲТИЁЖ БОРМИДИ ?

Маълумки, жорий йилнинг 25 июнь куни “Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини тасдиқлаш ҳақида”ги 544-сонли қонуни қабул қилинди. Таъкидлаш жоизки, ушбу кодекснинг қабул қилиниши сайлов қонунчилигидаги бир қатор муаммоларни ҳал қилиш билан бирга, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги сиёсий-ҳуқуқий имиджини оширишга хизмат қилди. Фикримизни асослаш учун қуйидаги мулоҳазаларимиз билан ўртоқлашишни лозим топдик. Мамлакатимизда Сайлов кодекси қабул қилингунига қадар сайловни […]

Давоми...

Қўқонда байрамона кайфият ҳукмрон

Халқаро миқёсдаги илк хунармандлар фестивалининг айнан  Қўқон шаҳрида ўтказилаётгани бежиз эмас. Шаҳарда қадим-қадимдан ҳунармандчилик ва халқ амалий санъатининг турли йўналишлари юксак даражада тараққий этган. Устоз-шогирд анъаналари, ҳунармандларнинг оилавий сулолалари унинг сир-асрорларини аждодлардан авлодларга етказиб келмоқда. Бугунги кунда ҳам Қўқон шаҳрида ҳунармандчилик анъаналари изчил риволанмоқда. Хусусан, ёғоч ўймакорлиги, қоғозгарлик, чилангарлик, заргарлик каби ҳунармандчиликнинг кўплаб турлари равнақ […]

Давоми...

ЭНГ УЛУҒ ВА ЭНГ АЗИЗ БАЙРАМ туманимизда кўтаринкилик билан нишонланди

Шаҳрихонда ҳам энг улуғ, энг азиз айёмни муносиб кутиш олишга пухта тайёргарлик кўрилди. Туманимизнинг барча қишлоқ ва маҳаллаларида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида турли маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда. Истиқлол йилларида туманимиз таниб бўлмас даражада чирой очди. Амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари натижасида  замонавий турар жой массивлари, кенг ва равон йўллар, янги савдо […]

Давоми...