ЧЕТ ЭЛДА ИШЛАШНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ?

Куни-кеча Шаҳрихон туманимида    ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вилоят филиали томонидан учрашув мулоқот ташкил этилди. Унда туман ҳокимлиги, жамоат ташкилотлари, ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари, хорижда ишлаш истагини билдирган фуқаролар иштирок этдилар. Тадбирни туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори Ш.Мадмаров  очди. Шундан сўнг Агентликнинг Андижон филиали бошлиғи У.Юлдашев чет элларда ишлашнинг амалдаги тартиб-қоидалари, ноқонуний равишда хорижга […]

Давоми...

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИНИНГ АНЪАНАВИЙ КЕНГАШИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ҳар йили  янги ўқув йили олдидан халқ таълими ходимларининг анъанавий Кенгаши бўлиб ўтади. Унда ўтган ўқув йилида қўлга киритилган  ютуқлар, йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳамда муаммолар сарҳисоб қилиниб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинади. Туманимиз муаллимларининг бу галги Кенгаши 45-умумтаълим мактабида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида бўлиб ўтди. Маълумки, бугунги кунда давлатимиз раҳбари томонидан […]

Давоми...

ШАҲРИХОНДА УЛКАН ВА ИЖОБИЙ ЎЗГАРИШЛАР

Шаҳрихон мамлакатимиздаги аҳолиси энг кўп ва зич жойлашган туманлардан бири ҳисобланади. Айни пайтда туманда 351 мингдан зиёд киши истиқомат қилади. Вилоятимиз ҳокимининг ташаббуси билан Шаҳрихонда улкан ва ижобий ўзгаришлар бошланди. 76 та маҳалла кесимида ободонлаштириш, қурилиш-монтаж, реконструкция, йўларни таъмирлаш, электр, газ таъминоти, таълим, соғлиқни сақлаш, маданий-маиший объектларни таъмирлаш каби хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Вилоят ҳокими, […]

Давоми...

ИШГА МАРҲАМАТ!

“MGM-TEXTILE” МЧЖ тикув цехига хотин-қизларни тикувчи, бичувчи, сифат назоратчиси ва қадоқловчиларни ишга таклиф этади.  Бу соҳада ишламаган, етарли малакага эга бўлмаганлар бир ой мобайнида касбга ўргатилади. Ишловчилар бепул тушлик ва ишга бориб-келиш учун транспорт воситаси билан таъминланади. Ишга қабул қилинган фуқароларга меҳнат дафтарчаси очилиб, иш стажи ёзилади. Ҳурматли хотин-қизлар, бу қулай имкониятни бой берманг! Манзил: […]

Давоми...

ГЎЗАЛЛИК ВА НАФОСАТ ТАНЛОВИ

Мамлакатимизда хотин-қизларни ижтимоий муҳофаза қилиш, уларнинг бандлигини таъминлашга давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида эътибор қаратилмоқда. Бу борада аёллар ўртасида тадбиркорликни, ҳунармандчиликни ривожлантириш, уларни касаначиликка жалб этиш муҳим аҳамият касб этади. Яқинда Шаҳрихон туманидаги маданият марказида “Дизайнер ва моҳир қўллар” кўрик-танлови  ўтказилди.  Унда туманимизда фаолият кўрсатаёган дизайнер, тадбиркор ва ҳунарманд аёллар вакиллари иштирок этдилар. Дастлаб […]

Давоми...

ЁШЛАР МАЪНАВЯТИ – ЭЗГУ АМАЛЛАР БИЛАН ЮКСАЛАДИ

Кеча Шаҳрихон автомобиль мактабида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 28 йиллиги олдидан олдидан “Беш  муҳим ташаббус-ёшларнинг эртанги истиқболи йўлида” шиори остида  маънавий-маърифий ва спорт тадбирлари ўтказилди. Туман ҳокимлиги, Маънавият ва маърифат маркази, “Маҳалла” жамоат фонди туман бўлимлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, “Миллий тикланиш” демократик партияси туман Кенгашлари ҳамкорликда ташкил этилган мазкур тадбирда ижодкорлар, маҳалла фаоллари, хотин-қизлар, уюшмаган […]

Давоми...

КЎРКАМЛИК КАСБ ЭТГАН МАСКАН

Шаҳрихон туманидаги Матҳошим қишлоғида жойлашган 43-мактабгача таълим ташкилоти (боғча) биноси 1979 йилда қурилган бўлиб, ўтган йиллар давомида анча абгор ҳолатга келиб қолган эди. Туман ҳокими Ҳикматилло Дадахонов жойлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш мақсадида мазкур ҳудудда бўлиб, МТТ фаолияти билан яқиндан танишади ҳамда уни таъмирлаб, замонавий ҳолатга келтириш ташаббуси билан чиқади. Тумандаги мутасадди ташкилотлар, […]

Давоми...

“ФУТБОЛ-ШОУ” мухлисларга олам-олам завқ-шавқ улашди

Ўтган якшанба куни Шаҳрихон тумани марказий стадиони мухлислар билан гавжум бўлди. Бу ерда  беш ташаббус ижроси доирасида  “Футбол-шоу” ташкил этилди. Тадбир аввалида туман ҳокими Ҳ.Дадахонов юртимизда спортнинг оммавийлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ижобий ишлар, бу борада туманимизда рўй бераётган қувонарли ўзгаришлар хусусида сўз юритди. Кўнгилочар томошаларни таниқли сўз устаси Ғайрат Аҳмедов ўзининг ичакузди ҳангомалари билан […]

Давоми...

ЗАМОНАВИЙ ВА КЎРКАМ КОМПЛЕКС соғлом авлод дунёга келишига хизмат қилади

Бугунги кунда мамлакатимизда барча соҳалар сингари соғлиқни сақлаш тизимида ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Соҳадаги ижобий ўзгаришлар самараси ўлароқ, Шаҳрихон тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқ комплекси капитал реконструкция қилиниб, замонавий қиёфа касб этди. — Мазкур комплекс биноси 1984 йилда қурилган бўлиб, жиддий таъмирталаб ҳолга келиб қолган эди, — дейди бўлим мудири Наргизахон Хусаинова. – […]

Давоми...

ҲОКИМ ҚАБУЛИ: Муаммолар ижобий хал этилди

Мамлакатимизда муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида бошланган тараққиётнинг янги босқичида халқ билан мулоқот қилиш, одамларнинг ичига кириш, уларнинг дарду ташвишлари билан яшаш, инсон манфаатларини таъминлаш доимий вазифага айланди. Шу ўринда “Инсон манфаатлари ҳар нарсадан улуғ”, “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”, деган эзгу тамойиллар ҳаётимиз мазмунига айланганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Бир […]

Давоми...