ШАҲРИХОН ТУМАНИДА МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ КЎТАРИНКИЛИК БИЛАН НИШОНЛАНДИ

Мустақиллик куни тантаналари Шаҳрихон туманида ҳам кенг нишонланди. Туман марказий ўйингоҳида бўлиб ўтган асосий байрам шодиёнаси барча шаҳрихонликлар ҳамда меҳмонларга чексиз қувонч бахш этди.Байрамона безатилган ўйингоҳда ўтказилган тадбирга нуроний отахон ва онахонлар, туман фаоллари, ёшлар вакиллари таклиф этилди. Тантанада туман ҳокими Ҳикматилло Дадахонов сўзга чиқиб, мустақиллик йилларида мамлакатимизда эришилаётган улкан ютуқ ва марралар, ҳаётимизда рўй […]

Давоми...

ҒЎЗА ПАРВАРИШИ АВЖ ПАЛЛАДА

Шаҳрихон тумани, Янги Ваҳим массивидаги “Олимжон Бадалов” фермер хўжалигида ғўза парваришидаги долзарб юмушларга бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди. Пахтачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этган тадбирда Андижон пахтачилик илмий-тадқиқот институти ҳамда туман қишлоқ хўжалиги  бўлими мутахассислари томонидан ғўзага ишлов бериш, чеканка қилиш, суғориш, ҳашаротларга қарши курашиш каби вазифалар юзасидан тавсиялар берилди. Семинар асносида, мазкур хўжаликда […]

Давоми...

«АНДИЖОН ПОЛКАСИ»- 100 ЁШДА!

Бугун Шаҳрихон туманидаги барча таълим муассасаларида, меҳнат жамоаларида эрта тонгдан “Андижон полкаси” янгради. Айниқса, ёшлар бу машҳур мусиқа садолари остида мириқиб рақсга тушдилар. Шаҳрихон тумани ҳокимлигиМатбуот хизмати

Давоми...

ЯШИЛ МАКОН

Шаҳрихон туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ободонлаштириш-кўкаламзорлаштириш ишлари давом эттирилмоқда. Айни пайтда туман ҳокими Ҳ.Дадахонов бошчилигида масъул ташкилотлар вакиллари, ободонлаштириш бошқармаси ишчи-хизматчилари, маҳалла аҳли иштирокида техникалар ёрдамида Қум маҳалласи ҳудудида бўш турган майдонларни хас-ҳашаклар, турли чиқиндилардан тозалаш,  бу ерларга ҳамда йўл бўйларига оммавий кўчат экиш ишларига киришилди.   Шаҳрихон тумани ҳокимлигиМатбуот хизмати

Давоми...

“ЯШИЛ МАКОН” УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ШАҲРИХОН ТУМАНИДА ОММАВИЙ КЎЧАТ ЭКИШ ИШЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

Президентимиз ташаббуси билан бошланган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида Шаҳрихон туманида ҳам кўчат экиш ишлари амалга оширилмоқда. Бугун туманда ўтказилган “Эко-акция”да вилоят ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи М.Нишанов, туман ҳокими, сектор раҳбарлари, фахрийлар, туман фаоллари, ёшлар, ободонлаштириш бошқармаси ишчи-хизматчилари иштирок этдилар. Нуронийларнинг дуо-фотиҳалари ва эзгу тилаклар билан бошланган ҳашарда йўл бўйлари, ариқ-зовур […]

Давоми...

ЁШЛАР ЕТАКЧИЛАРИГА КОМПЬЮТЕР ЖАМЛАНМАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Шаҳрихон туманида ҳам ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмлари жорий этилди. Ҳозирда тумандаги 76 та МФЙларда ёшлар етакчилари ўз фаолиятларини олиб бормоқдалар. Ёшлар етакчилари фаолиятини самарали ташкил этиш, уларга керакли шарт-шароитларни яратиш […]

Давоми...

ШАҲРИХОНДА ЯНГИ КОРХОНА ФАОЛИЯТ БОШЛАДИ

Шаҳрихон туманининг Янги Ваҳим массивида жойлашган ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасида Шуҳратбек Йўлдошев раҳбарлик қилаётган “Янги замон мебеллари” хусусий корхонаси томонидан замонавий МДФ эшик-ромлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган янги корхона фойдаланишга топширилди. Лойиҳа қиймати 850 миллион сўм бўлган мазкур корхонада бир йилда 5500 тадан зиёд маҳсулот ишлаб чиқарилади. Энг муҳими, бу ерда 22 нафар ёшлар доимий […]

Давоми...

ШАҲРИХОНДА БОКС МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Шаҳрихон туманида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни спортга кенг жалб қилиш, келажагимиз эгалари ўртасида  соғлом турмуш тарзини қарор топтириш мақсадида бокс бўйича ўсмирлар ўртасида очиқ турнир ташкил этилди. Қизиқарли ўтган мусобақалар якунида ғолиблар аниқланиб, улар ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди. Шаҳрихон тумани ҳокимлигиМатбуот хизмати

Давоми...

МАХСУС ТАКТИК ЎҚУВ МАШҒУЛОТИ

Туманимизда Фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг кучли ёғингарчилик оқибатида табиий тусдаги фавқулодда вазиятлар содир бўлганда уни бартараф этиш чора-тадбирларини самарали ташкил этиш ва амалга ошириш борасидаги билимлари, кўникма ва амалий ҳаракатларини такомиллаштириш мақсадида  махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди. Унда туман ҳокимлиги, туман фавқулодда вазиятлар бўлими, Миллий гвардия, туман ободонлаштириш бошқармаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича […]

Давоми...