ШАҲРИХОНДА “ҲУНАРМАНДЛАР МАРКАЗИ”ГА ТАМАЛ ТОШИ ҚЎЙИЛДИ

Шаҳрихон азалдан ҳунармандлар юрти сифатида  довруғ  таратган. Айниқса, туманда пичоқчилик, дўппидўзлик, бешиксозлик, темирчилик, тикувчилик, миллий чопонлар тайёрлаш, косибчилик, ёғочдан турли буюмлар ясаш каби ҳунар турлари жуда ривожланган. Шаҳрихонлик ҳунармандлар маҳсулотларига хорижда ҳам қизиқиш катта. Президентимизнинг Шаҳрихонда “Ҳунармандлар маркази”ни барпо этиш бўйича ташаббуси тумандаги соҳа вакилларини жуда хурсанд қилди. Давлатимиз раҳбарининг кўрсатмаси асосида марказ қурилиши учун […]

Давоми...

БУГУНГИ АСТОЙДИЛ МЕҲНАТ ҲОСИЛ ТАҚДИРИНИ ҲАЛ ҚИЛАДИ

Шаҳрихон тумани Сегаза массивидаги Жаҳонгир Тожибоев раҳбарлик қилаётган  “Жавоҳир замин зиёси” фермер хўжалиги туманда энг илғорлардан ҳисобланади. Хўжалик аъзолари чилги ҳосил ҳисобланган пиллачиликда катта ютуқларни қўлга киритишди. 17 гектар майдондаги ғаллага бугун-эрта комбайн тушади. Бу борада ҳам режанинг ортиғи билан уддаланишига шак-шубҳа йўқ. Чунки бўлиқ бошоқлар ҳосил мўл бўлганидан дарак бермоқда. Бугун фермер хўжалигида асосий […]

Давоми...

ҲУНАРМАНДЧИЛИК ЭЪТИРОФИ

Ҳар қандай меҳнатнинг зийнати ҳунар эканини кўпчилик билади. Ҳунар чашмаи равон, давлати бепоён. Ҳунармандлар Ўзбекистонимизда қадр топяпти. Моҳи Рамазоннинг улуғ кунларида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Андижонда бўлиши бошқа соҳалар ривожи қаторида ҳунармандчиликка эътибори, хусусан, Шаҳрихонимизда ҳунармандлар шаҳарчаси барпо этишга жонкуяр ва ташаббускорлиги ҳам бундан далолатдир. Ҳунармандлар шаҳарчаси хушхабари пичоқчию дўппидўз, наққошу ганчкор, ўймакору кандакор, чевару тўқувчи, […]

Давоми...

МЎЛ ҲОСИЛ ЯРАТИШ ЙЎЛИДА

Айни кунларда Шаҳрихон тумани деҳқонлари ғўза парваришини ҳам тобора авж олдирмоқдалар. Ниҳоллар кун сайин кўкка бўй чўзяпти. Барча тадбирлар юксак агротехника талаблари асосида амалга оширилмоқда. Асосий мақсад бу йил ҳам мўл ва сифатли пахта ҳосили етиштиришга қаратилган. — Жорий йилда туманимиздаги 218 та фермер хўжалигининг 7132 гектар дала майдонига пахтанинг “Султон” ва “Андижон-35” каби истиқболли […]

Давоми...

МАРКАЗЛИК МИРИШКОРЛАР

Шаҳрихон туманининг Янгийўл қишлоғида жойлашган Марказ маҳалласи аҳолиси азалдан томорқадан фойдаланишда миришкорликлари билан ном қозонишган. Бу маҳалланинг омилкор томорқачилари бир қарич ҳам ерни бўш қолдирмасликка интилишади. Бугун бу ҳудуддаги қайси хонадонга кирманг, қизғин меҳнат устидан чиқасиз, ҳавасланарли манзараларга гувоҳ бўласиз. — Маҳалламиздаги 547 та хонадонда 3255 нафар аҳоли истиқомат қилади,- дейди МФЙ раиси Мамасодиқ Ғофуров. […]

Давоми...

САХОВАТ КЎРСАТИБ, ШОДУМОН ЯША

Бугунги оғир, синовли кунларда ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган оилалар, якка-ёлғизлар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳолидан хабар олиб, уларга моддий ва маънавий кўмак бераётган саховатпеша юртдошларимиз сафи кенгайиб бораётгани қувонарлидир. “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини фаол қўллаб-қувватлаётган тадбиркорларимиздан бири — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Одинахон Отахонова ўзи сайланган ҳудудлардаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи юз […]

Давоми...

САВОБГА ЙЎҒРИЛГАН ҲАРАКАТ ШАҲРИХОНДА КЕНГ ҚУЛОЧ ЁЙМОҚДА

Президентимиз: “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати давлатимиз ва халқимиз бирлигини, унинг беқиёс қудратини ёрқин намоён этиб, янги тарихимиз саҳифаларидан мустаҳкам ўрин олади, деб ишонаман”, дея таъкидлаган эдилар. Шаҳрихон туманида ҳам бу ҳаракатни қизғин қўллаб-қувватлаётган тадбиркорлар сафи тобора кенгайиб бормоқда. Бир сўз билан айтганда, мазкур савобга йўғрилган ҳаракат туманимизда кенг қулоч ёймоқда. Жумладан, тадбиркор Анваржон Алижонов […]

Давоми...

ЯХШИЛИКНИНГ МУКОФОТИ – ФАҚАТ ЯХШИЛИК

Шаҳрихонлик тадбиркор “YUNA PHARMA” дори — дармон фирмаси бош менеджери Норхон Ҳусанова Президентимизнинг “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш бўйича ташаббусини қўллаб-қувватлаб, ўз маҳалласи бўлган Ёнбош Дўрман МФЙда яшовчи 20 та кам таъминланган оилаларни 3 ой мобайнида озиқ-овқат ва дори-дармон билан таъминлашни ўз зиммасига олди. Бугун саховатли тадбиркор ушбу оилаларга озиқ –овқат маҳсулотлари, дори ва […]

Давоми...

ҲИММАТИНГИЗГА БАЛЛИ, МУҲТАРАМ ВАТАНДОШ! шаҳрихонлик тадбиркор эҳтиёжманд оилалар учун 250 миллион сўмликдан зиёд хайрия қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шу йил 20 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида  аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида тўхталиб, вақтинча ишламаётган ва ёрдамга муҳтож оилаларни аниқлаб, уларни манзилли асосда озиқ-овқат ва дори-дармон билан таъминлаш кўламини янада кенгайтириш кераклигини таъкидлаган эди. Давлатимиз раҳбари халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби […]

Давоми...

ТОМОРҚАЛАРДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ, БИРОН ҚАРИЧ ҲАМ ЕРНИ БЎШ ҚОЛДИРМАСЛИК — БУГУНГИ КУН ТАЛАБИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раислигида шу йил 14 апрель куни қишлоқ хўжалиги тармоқларини янада ривожлантириш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини изчиллик билан таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Шаҳрихон ва Бўстон туманларида кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, вақтинча ишсиз ёшларга мавжуд боғ оралари озиқ-овқат […]

Давоми...