Бахтиёр Ибатов Денов тумани ҳокими этиб тасдиқланди

Жамият Ижтимоий-сиёсий Ўзбекистон

Халқ депутатлари Денов тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Сурхондарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Бахтиёр Ибатов туман ҳокими этиб тасдиқланди.

У мазкур лавозимга Денов туманини 2017 йил октябрь ойидан бошқариб келган ва Сурхондарё вилояти прокурори вазифасида иш бошлаган Улуғбек Қосимов ўрнига тайинланди.

Бахтиёр Ибатов 2016 йил декабридан буён Ангор туманини бошқариб келаётган эди. У бундан аввал Қизириқ тумани ҳокими, шунингдек, прокуратура тизимида турли лавозимларда ишлаган.

Добавить комментарий