Бекободдаги боғчада 56 нафар бола ва 2 тарбиячи овқатдан заҳарланди

Жамият Ўзбекистон

2018 йил 9 ноябрь куни Бекобод шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли юқумли касалликлар шифохонасига 8-сонли мактабгача таълим муассасасининг 8 нафар тарбияланувчиси овқатдан заҳарланиши ташҳиси эҳтимоли билан ётқизилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Бекобод шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилаётган терговга қадар текширув давомида аниқланишича, ҳозирги кунга қадар MTMнинг жами 56 нафар тарбияланувчиси ва 2 нафар тарбиячи тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган бўлиб, уларга тез тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Шаҳар тиббиёт бирлашмаси маълумотномасига кўра, мурожаат қилган шахсларнинг соғлик даражаси ўртача бўлиб, уларга «овқат токсикоинфекцияси» ташҳиси қўйилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан судга оид кимёвий ва бактериология экспертизалари тайинланиб, Жиноят кодексининг 257.1-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Бош прокуратура томонидан тергов ҳаракатлари устидан тегишли назорат ўрнатилган.

Добавить комментарий