Самарқандда ноқонуний фаолият юритаётган тадбиркордан 379 миллион сўмлик заргарлик буюмлари олиб қўйилди

Ўзбекистон

Самарқанд вилояти Давлат солиқ бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган текширишда ноқонуний олиб борилаётган тадбиркорлик фаолияти аниқланди. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

Самарқанд шаҳри, «Гала Осиё» маҳалласида истиқомат қилувчи, 1981 йилда туғилган фуқаро З.Р. ва «Азизон» маҳалласида яшовчи, 1990 йилда туғилган Н.М. Самарқанд шаҳри, Шоҳрух кўчаси, 62-уйда жойлашган «Заргарлик» пешлавҳали дўконда давлат рўйхатидан ўтмасдан заргарлик буюмларини сотиш билан шуғулланиб келган.

«Текшириш жараёнида фуқаро З.Р.дан жами қиймати 34 миллион 444 минг 10 сўмлик ва фуқаро Н.М.дан 379 миллион 294 минг 570 сўмлик заргарлик буюмлари далилий ашё сифатида олиб қўйилди», — дейди вилоят давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи Шамил Муталибов.

Добавить комментарий