2018 йилда давлат бюджетига келиб тушган божхона тўловлари қиймати 11,5 триллион сўмни ташкил қилиши кутилмоқда. Бу бюджет даромадларининг 15 фоизини ташкил қилади. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар беради «Turon 24».
Бу йилги бюджетга келиб тушган божхона тўловлари ўтган йилгига нисабатан 30 фоизга кўпроқ.
Божхона қўмитаси вакилларининг фикрича, божхона тўловларидан тушган даромаднинг ошиши, асосан, нархлар либерализацияси билан боғлиқ.
«Агар олдин нархи 1 доллар бўлган товар учун биз давлат курси, айтайлик, 4 минг сўмдан келиб чиқиб божхона солиғини ҳисоблаган бўлсак, либерализациядан сўнг курс икки карра ошди. Албатта, бу божхона тўловларидан тушумни оширди», деб айтди қўмита вакили.
Бундан ташқари, божхона тўловларидан тушумнинг ошишига импортнинг кескин кўпайиши ҳам сабаб бўлди. 2018 йилнинг 9 ой ичида импорт ҳажми 13,7 миллиард АҚШ долларини ташкил қилди.
2019 йилда бу кўрсаткич 14,8 триллион сўмни ташкил қилиши прогноз қилинган. Бюджетнинг умумий даромадлари эса 102,6 триллион сўмни ташкил қилиши кутилмоқда.