Воскресенье, 10 ноября, 2024

«Ўзбекистон темир йўллари» декабрда Қозонга поезд қатновини йўлга қўяди

Ўзбекистон

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Россиянинг Қозон шаҳрига поезд қатновини йўлга қўяди. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.

«Тошкент — Екатеринбург йўналишидаги йўловчи поезд жорий йилнинг 8 декабридан бошлаб Россиянинг Қозон шаҳригача қатновни амалга оширади», — дея маълум қилди компания вакили.

Поезд шанба кунлари Тошкентдан йўлга чиқиб, сешанба куни Қозон шаҳрига етиб боради ва шу куннинг ўзида Тошкентга ортга қайтади.

Касса ходимининг сўзларига кўра, пласкарт жойлар чипта нархи 1 миллион 175 минг сўм, купе учун эса 1 миллион 570 минг сўмни ташкил қилади.

Добавить комментарий