БАХТИМИЗ ҚОМУСИ

Ижтимоий-сиёсий
Фото Рустамбек Араббоев

«Ватанпарвар» ташкилоти Шаҳрихон автомобиль мактабида O’zLiDeP туман Кенгаши томонидан Аосий Қонунимиз қабул қилинганлигининг 26 йиллигига бағишлаб маърифий тадбир ўтказилди. Уни муассаса раҳбарининг ўринбосари И.Худойбердиев очди.

Фото Рустамбек Араббоев

Партия фаоллари, ёшлар вакиллари иштирок этган давра суҳбатида халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари Қ.Саримсақов, Қ.Мусаев, туман адлия бўлими маслаҳатчиси А.Дадабоев, партия туман Кенгаши аппарат раҳбари Ш.Отабоевлар Конституциянинг мазмун-моҳияти, унинг ҳаётимизда тутган ўрни ва аҳамияти ҳақида атрофлича сўз юритдилар.

Йиғилишда Бош Қомусимизда белгиланган ҳуқуқларимизни англаш билан бирга, бурчларимизни ҳам унутмаслигимиз, Ватан тараққиёти, юрт тинчилиги, халқ фаровонлиги йўлида фидойилик кўрсатишимиз лозимлиги қайд этилди.

Тадбир савол-жавоб тарзида, самимий руҳда ўтди.

Партия ижрочи котиби Д.Деҳқонов.

Добавить комментарий