БОБУРГА ЭҲТИРОМ

Жамият

 

Фото: Рустамбек АРАББОЕВ

Куни кеча туманимизда буюк бобомиз, ўзбек мумтоз адабиётининг забардаст вакили, олим ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 536 йиллиги муносабати билан илмий-амалий анжуман  бўлиб ўтди. Туман ҳокимлиги, “Бобур” халқаро жамоат фонди ва 44-ихтисослашган давлат умумтаълим мактаби ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда педагоглар, ўқувчилар, адабиёт ихлосмандлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Уни  “Шаҳрихон” газетаси муҳаррири М.Ғозиев очди ва олиб борди.

Фото: Рустамбек АРАББОЕВ

Анжуманда “Бобур” халқаро жамоат фонди раиси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Зокиржон Машрабов Бобур ва бошқа кўплаб буюк аждодларимизнинг ҳаёти ва фаолияти, улар қолдирган улкан илмий-адабий меросни ўрганиш, уни халқимизга етказиш борасида амалга оширилган ишлар, “Бобур” номидаги илмий экспедициянинг дунёнинг 30 га яқин давлатига қилган сафарлари, бу жараёнда топилган илмий ва бадиий асарлар ҳақида сўз юритди.

Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон халқ шоири Тўлан Низом, таниқли ҳуқуқшунос, 3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси Ёқубжон Жалолов, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли адиб ва шоир Қамчибек Кенжа, 44-ИДУМ директори, Ўзбекистон Қаҳрамони Камолдин Ғопировлар мамлакатимизда буюк аллома ва мутафаккирларимизнинг ижодий меросини ўрганиш, хотирасини абадийлаштириш, асарларида илгари сурилган эзгу ғояларни кенг тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилаётгани,  Бобурнинг бетакрор шеърияти, Шарқ халқларининг турмуш тарзи, урф-одатлари, табиати ва қадриятлари ҳақида муфассал маълумот берувчи, инсонни комилликка ундовчи асарлари ёш авлодни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этаётгани ҳақида сўз юритдилар.

Фото: Рустамбек АРАББОЕВ

Айниқса, 44-ИДУМ ўқувчиларининг Бобур ҳаёти ва ижодига бағишланган маърузалари тадбир иштирокчиларига манзур бўлди. Ўқувчилар шоир ғазалларидан намуналар ўқиди.

Фото: Рустамбек АРАББОЕВ

— Бугунги анжуман менда чуқур таассуротлар қолдирди, — дейди унда олим ва адибларнинг иштирок этгани, Бобур ҳаёти ва ижоди ҳақида берган маълумотлари барчада катта қизиқиш уйғотди. Ўқувчиларнинг шоҳ ва шоир, буюк қомусий олим бўлган бобомиз ҳақидаги илмий маърузалари иштирокчиларга тарихимиз ҳақида жуда кўп маълумотлар берди. Бундай тадбирлар ёшлар маънавиятининг янада юксалишида муҳим аҳамият касб этади.

Фото: Рустамбек АРАББОЕВ

Тадбир доирасида “Бобур” халқаро жамоат фондининг Шаҳрихон ёшлар бўлимига асос солинди. Унга 44-ИДУМ ўқувчиси, изланувчан ва ташаббускор ёшларимиз вакили Фахриддин Носиржонов раҳбар этиб сайланди.

Илмий-амалий анжуман жуда сермазмун ва қизиқарли тарзда ўтди

Аббосбек СУЛТОНОВ.

 

Добавить комментарий