КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР

Жамият

Шаҳрихон тумани хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан Абдубий маҳалла фуқаролар йиғинида кўргазмали семинар ташкил этилди. Хотин-қизларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида ўтказилган мазкур тадбирда туман ҳокимлиги, жамоат ташкилотлари вакиллари,  фаол аёллар ҳамда  МФЙларнинг  хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислари иштирок этдилар.

Семинар қатнашчилари дастлаб бошланғич хотин-қизлар ташкилоти, МФЙ мутахассиси иш фаолияти ва юритилаётган ҳужжатлари билан танишдилар. Маҳаллада хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида туманнинг фаол аёлларидан бири бўлган З.Солиева томонидан ташкил этилган тикувчилик цехи ҳам иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Шунингдек, тадбир иштирокчилари қишлоқдаги ибратли хонадонларга ҳам ташриф буюрдилар.

Семинар якуни Шаҳрихон хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раис Н.Йўлдошева, “Оила” илмий амалий тадқиқот маркази туман бўлими раҳбари Б.Ҳусанов, “Шаҳрихон” газетаси муҳаррири М.Ғозиевлар хотин-қизларнинг жамият ҳаётида тутган ўрнини янада мустаҳкамлаш, уларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, МФЙдаги комиссиялар фаолиятини жонлантириш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Йиғилишда оилавий ажримларни камайтириш, эрта ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, ёшлар таълим-тарбияси бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш энг долзарб вазифа эканлиги таъкидланди.

А.Мўминова

Добавить комментарий