Шаҳрихон туманида мактабгача ёшдаги болаларни таълим муассасаларига қамраб олиш ва мактабга тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сон қарори ижросини таъминлаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан, жорий йилнинг бошига туманда 1 та давлат хусусий шерикчилик асосида ташкил этилган нодавлат мактабгача таълим муассасаси иш бошлаган бўлса, мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, болаларнинг мактабгача таълим тизимига янада кенгроқ қамраб олинишини таъминлаш ҳамда мактабгача таълим соҳасидаги давлат-хусусий шерикчилиги учун қулай шарт-шароитларнинг яратилиши ҳисобига бугунги кунда 3 та давлат хусусий шерикчилик ва 10 та оилавий мактабгача таълим муассасалари фаолият юритмоқда.
Хусусан, 3 та давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида ташкил қилинган нодавлат мактабгача таълим муассасаларида 12 та гурухларда 248 нафар болалар тарбияланиб, мактабгача таълим нодавлат муассасалари харажатларининг бир қисмини қоплаш учун давлат-хусусий шерикчилиги шартлари асосида ташкил қилинган нодавлат мактабгача таълим муассасасининг бир нафар тарбияланувчисига сарфланадиган сумманинг 50 фоизига қадар миқдорда давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш белгиланган бўлиб, ушбу мақсадларга бугунги кунга қадар 60.2 млн сўм маблағлар молиялаштириб берилди.
Жумладан туманда биринчилардан бўлиб фаолият олиб бораётлан “Яхшибой болажонлари” давлат хусусий шерикчилик асосида ташкил этилган нодавлат мактабгача таълим муассасасида 4 та гурухда 74 нафар мактабгача ёшдаги болалар тарбияланиб, ушбу муассасада тарбияланаётган болаларга хар тамонлама шароитлар яратилган ҳолда мактабга тайёрлаш бўйича турли хилдаги интелектуал ўйинлар ташкил этган ҳолда хорижий тиллар ҳам ўтгатилиб борилмоқда.
Бугунги кунда фаолият кўрсатиб келаётган 10 та оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларига давлат бюджетидан истеъмол қилинган комунал тўловларларнинг 50 фоизи ҳамда тарбиячи ва ёрдамчиларнинг иш ҳақи тўловлари, болаларга сарфланган озиқ овқат ҳамда дори-дармон воситалари, юмшоқ жихозлар учун ҳар ойлик 100 фоиз тўловда субсидия маблағлари ажратилиб, ўз муддатида молиялаштириб берилмоқда.
Шаҳрихон туман молия бўлими мудири М.Касимов