Шаҳрихон тумани ҳокими Ҳикматилло Дадахонов томонидан аҳоли мурожаатларини ўрганиш ҳамда ижобий ҳал қилиш мақсадида Янги Ваҳим массивидаги кичик саноат зонасида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Унда секторлар раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, Халқ қабулхонаси, ташкилот, корхона, ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари иштирок этдилар.
Туманимизнинг турли маҳаллаларидан ўз муаммолари билан келган фуқаролар асосан уй-жойини таъмирлаш, ишга жойлашиш, соғлиғини тиклаш, банклардан кредит маблағлари олиш, тадбиркорлик учун ер майдони ажратиш ва бошқа масалаларда секторлар раҳбарларига мурожаат қилишди.
Шу куни 30 га яқин фуқаролар туман ҳокими ва бошқа масъул раҳбарлар билан юзма-юз мулоқотда бўлдилар. Аксарият масалалар шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди.
Аббос ЙЎЛДОШЕВ.