ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯ ВА ТАБИИЙ ГАЗ-БЕБАҲО НЕЪМАТ, Ундан оқилона фойдаланиш ҳар биримизнинг бурчимиздир

Жамият

17 июль  куни Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманидаги Шаҳрихон қишлоқ ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежида электр энергия ва табиий газ нархи ўзгаришининг сабабларини аҳолига тушунтириш мақсадида  йиғилиш ўтказилди. Унда Унда мутасадди туман ташкилотлари раҳбарлари, МФЙлар раислари, маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Йиғилишда туман ҳокими Ҳикматилло Дадахонов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Ойбек Эгамов, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Қаҳрамон Саримсақовлар  электр энергия ва табиий газ миллий бойлигимиз эканлиги, уни асраб-авайлашимиз лозимлиги, ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун қанча маблағ сарфланиши, аҳолига сотилиши ҳамда қўшни давлатларда уларнинг бугунги нархлари қанчалигини асосанлантирилган таҳлиллар билан тушунтириб бердилар.

Йиғилишда электр энергия ва табиий газ нархининг ўзгаришини кенг жамоатчилик билан биргаликда ҳар бир маҳаллага борган ҳолда аҳолига тушунтириш ишларини олиб бориш бўйича 4 та секторлари раҳбарлари бошчилигида тузилган ишчи гуруҳлари ва уларнинг вазифалари ҳам атрофлича муҳокама этилди.

Маълумот учун табиий газ бўйича:

Бугунги кунда Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларига асосан Муборак ва Шўртан газ конлари орқали 2-3 минг киломерт  узунликдаги магистрал газ қувурлари, 17 та компрессор станциялари орқали газ келтирилади. Юртимизда ҳар бир 1 куб.м табиий газни қазиб олиш харажатлари 845 сўмга тўғри келади.

Ҳозирда аҳолига 1 куб.м табиий газ истеъмоли учун 320 сўмдан пул ундирилмоқда, яъни ҳар 1 куб. метрдан 525 сўм давлатга кам пул тўланмоқда.

Таққослаш учун: ҳозирги кунда қўшни давлатларда 1 куб.м табиий газ тарифлари Россия Федерациясида 6,3 рубль ёки 854 сўм, Қирғизистон Республикасида 14,4 сом ёки 1 минг 775 сўм, Қозоғистон Республикасида 31,2 танге ёки 693 сўм, Тожикистон Республикасида 1,3 сомони ёки 1 минг 210 сўм бўлиб, Европа давлатларида 42,4 рубль ёки 5 минг 704 сўмни ташкил этади.

Электр энергияси бўйича:

Бугунги кунда  республикамиздаги электр энергияси ишлаб чиқарувчи станцияларда 1 киловатт соат электр энергиясининг таннархи 202 сўмни ташкил этиб, вилоятимизда сотилётган электр энергиясининг ҳозирги кундаги тарифи аҳоли учун 250 сўмни ташкил қилади.

Шундан, тўланадиган қўшилган қиймат солиғи 50 сўмни ташкил қилиб, ҳар бир аҳолига етказиб берилаётган 1 киловатт соат электр энергиясидан 2 сўмдан зарар кўрмоқда.

Бугунги кунда электр энергиясини истеъмолчиларга етказиб бериш нархи, яъни 1 киловатт соат электр энергия нархи Ўзбекистонда 2,9 цент (250 сўм)ни ташкил этса, Германияда 33 цент (2 минг 838 сўм)ни, Японияда 22 цент (1 минг 892 сўм)ни, Латвияда 20 цент (1 минг 720 сўм)ни ва Туркияда 21 цент (1 минг 806 сўм)ни ташкил этмоқда.

Добавить комментарий