ГЎЗАЛЛИК ВА НАФОСАТ ТАНЛОВИ

Ўзбекистон

Мамлакатимизда хотин-қизларни ижтимоий муҳофаза қилиш, уларнинг бандлигини таъминлашга давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида эътибор қаратилмоқда. Бу борада аёллар ўртасида тадбиркорликни, ҳунармандчиликни ривожлантириш, уларни касаначиликка жалб этиш муҳим аҳамият касб этади.

Яқинда Шаҳрихон туманидаги маданият марказида “Дизайнер ва моҳир қўллар” кўрик-танлови  ўтказилди.  Унда туманимизда фаолият кўрсатаёган дизайнер, тадбиркор ва ҳунарманд аёллар вакиллари иштирок этдилар. Дастлаб тадбир иштирокчилари томонидан тайёрланаётган ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмаси намойиш этилди. Ҳакамлар уларнинг хотин-қизлар бандлигини таъминлаш юзасидан янги иш ўринлари яратиш, маҳсулот ишлаб чиқариш, ишчи-хизматчиларга шарт-шаротлар яратиш борасидаги фаолиятларига алоҳида эътибор қаратди.

Танлов якунида Баркамол авлод маҳалласида истиқомат қилувчи тадбиркор Ҳулкарой Зокирова 1-ўринни қўлга киритди. Янги ҳаёт МФЙда яшовчи Шоҳидахон Сайдаминовага 2-, Шаҳрихон маҳалласи иштирокчиси Ферузахон Маҳмудовага эса 3-ўрин насб этди.

Тадбир якунида ғолибларга туман ҳокимлигининг диплом  ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

А.Мўминова.

Добавить комментарий