ЁШЛАР МАЪНАВЯТИ – ЭЗГУ АМАЛЛАР БИЛАН ЮКСАЛАДИ

Ўзбекистон

Кеча Шаҳрихон автомобиль мактабида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 28 йиллиги олдидан олдидан “Беш  муҳим ташаббус-ёшларнинг эртанги истиқболи йўлида” шиори остида  маънавий-маърифий ва спорт тадбирлари ўтказилди.

Туман ҳокимлиги, Маънавият ва маърифат маркази, “Маҳалла” жамоат фонди туман бўлимлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, “Миллий тикланиш” демократик партияси туман Кенгашлари ҳамкорликда ташкил этилган мазкур тадбирда ижодкорлар, маҳалла фаоллари, хотин-қизлар, уюшмаган ёшлар вакиллари иштирок этдилар. Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, келажагимиз эгаларини турли ёт ғоялар, мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш мақсадида уюштирилган  тадбирнинг тантанали очилиш маросимида туман ҳокимининг ўринбосари Ж.Маматқодиров, вилоят “Ватанпарвар” ташкилоти раҳбари М.Сотқуловлар беш эзгу ташаббуснинг ёшлар маънавиятини юксалтиришдаги аҳамияти ҳақида сўз юритиб, иштирокчиларга танлов ва мусобақаларда омадлар тиладилар.

Шундан сўнг спортнинг волейбол, бокс, шахмат-шашка, арқон тортиш, ўқ отиш турлари бўйича қизиқарли беллашувлар бўлиб ўтди. Тадбир доирасида шаҳрихонлик 30 нафардан зиёд ёш ижодкорлар иштирокида мушоира ҳам ташкил этилди. Унда ҳаваскор шоирлар ўз ижод намуналаридан ўқидилар, ўзаро фикр алмашдилар.

— Бугунги тадбир менда катта таассуротлар қолдирди, — дейди 44-ИДУМ ўқувчиси Зийнатилло Шарофиддинов.-Айниқса, мушоира кўпчиликка манзур бўлди. Ўзимга тенгдош ижодкорлар,  устозлар билан танишдим. Энг асосийси, бугун  “Шаҳрихонсой мавжлари” ёш қаламкашлар тўгарагига асос солинди.

Тадбир сўнггида спорт мусобақалари, китобхонлик танлови ҳамда бадиий ижод йўналишида ўтказилган танловлар ғолибларига ташкилотчиларнинг диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

И.ХУДОЙБЕРДИЕВ,

Автомобиль мактаби раҳбари ўринбосари.

Добавить комментарий