ТАДБИРКОРЛАР ФАОЛИЯТИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВА ҲИМОЯ ҚИЛИШ ЙЎЛИДА

Жамият

Маълумки, кейинги йилларда Республикамизда тадбиркорликни ривожлантинриш, инвестицияларни жалб қилиш ва бизнесни юритиш учун қулай муҳит яратиш, тадбиркорларни қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлаш соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, ҳозирги вақтда аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенгроқ ва фаол жалб этишга тўсқинлик қилувчи, биринчи навбатда давлат органларини тадбиркорлар билан мулоқат қилишининг амалий ва шаффоф тизими мавжуд эмаслиги салбий омилларга олиб келди. Шу муносабат билан муҳтарам Юртбошимиз 2019 йилнинг 14 май куни «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрида»ги ПФ-5718 сонли Фармонини эълон қилди. Ушбу ҳужжатга асосан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ташкил этилди.

Тадбиркорлик мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятининг асосоий вазифалари этиб, тадбиркорлик субъектларини ҳамда чет эллик инвесторларни қабул қилиш, шу жумладан видеоконференцаалоқа воситасида ва жойларда сайёр қабулларни ўтказиш, тадбиркорларни ва чет эллик инвесторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя қилинишини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ва мавжуд бюрократик, шу жумладан ер участкалари ва бинолар, кредитлар ажратишга, рухсат берувчи ҳужжатларни олишда тўсиқларни бартараф қилиш, тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида уларни қабул қилиш, умумлаштириш, мониторинг олиб бориш ва назорат қилиш учун «business.gov.uz» ягона интерактив партали фаолият кўрсатишини таъминлаш вазифалари белгилаб берилди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Шаҳрихон туманида ҳам Бош вазир қабулхонаси ўз иш фаолиятини бошлади. Қабулхона Республика котибиятининг 2019 йил 6 сентябрь кунги №22/1-2271-сонли топшириқ хатига асосан бўш турган объектлар эгалари билан бирма-бир мулоқот қилган ҳолда уларнинг муаммоларини ўрганиш, жойида ҳал этиш, лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиб, уларни амалга ошириш бўйича бир қатор ишларни амалга оширмоқда.

Қабулхонада тумандаги тегишли ташкилотлар билан бирга сайёр қабуллар ташкил этилаётир. Шу кунга қадар 16 та мана шундай тадбирлар уюштирилиб, 210 нафар тадбиркор  қабул қилинди. Ўтказилган сайёр қабуллар натижасида  160 нафар тадбиркорга тушунтиришлар берилди. 10 нафарининг муаммолари жойида ҳал этилди. 40 нафар тадбиркорнинг муаммолари «business.gov.uz» интерактив порталига киритилиб, тегишли ташкилотларга йўналтирилди. Мурожаатлар юборилган ташкилотлар томонидан 7 кунлик муддатда ўрганилиб, жавоблар «business.gov.uz» интерактив порталига жойланиб, аксарият мурожаатлар ижобий ҳал этилишига эришилмоқда.

Бундан ташқари душанба, сешанба, чоршанба кунларида тузилган жадвал асосида сектор раҳбарлари билан биргаликда сайёр қабуллар ташкил этилмоқда. Қабулхонамиз ўз иш фаолияти давомида тадбиркорларимизни мавжуд муаммоларини ҳал этишда доимий кўмакчи бўлади, деб ишонамиз.

Ҳурматли юртдошлар!

Агарда Сизнинг тадбиркорлик фаолиятингизда муаммолар, тўсиқлар юзага келса ёки ўз бизнесингизни йўлга қўймоқчи бўлсангиз, бу борада таклиф-мулоҳазалар бўлса Шаҳрихон туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига мурожаат қилишингиз мумкин. Қабулхона Шаҳрихон тумани ҳокимлиги биносининг биринчи қаватида жойлашган.

Мурожаат учун телефон     (74) 342 10 11.

Б.МАҲМУДОВ ,

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг

Шаҳрихон туманидаги тадбиркорлар

мурожаатларини кўриб чиқиш

қабулхонаси мудири, 3-даражали юрист.            

 

Добавить комментарий