Яқинда жиноят ишлари бўйича Шаҳрихон туман суди ва туман ИИО Пробация гуруҳи ҳамкорлигида сайёр суд ўтказилди. Унда юртимизда суд ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар,
“Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” тамойили асосида қилинаётган ишлар ҳақида сўз юритилди.
Сайёр судда давлатимиз томонидан яратилаётган имкониятлар ва ғамхўрликлардан тўғри фойдаланиб, ўзига тегишли хулоса чиқариб, тузалиш йўлига ўтган,
ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланиб келаётган бир гуруҳ шахслар жазони ўташдан муддатидан илгари озод этилдилар.
А.ДАДАХОНОВ,
жиноят ишлари бўйича Шаҳрихон тумани суди раиси.