Маълумки, жорий йилнинг 1 январидан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги ЖИЭБ ҳузурида Пробация хизмати ва унинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилган эди. Жиноятчиликнинг олдини олиш ва бундай салбий иллатларнинг бартараф этилишида ушбу тизим муҳим аҳамият касб этаётир.
Шаҳрихон туманида шартли ҳукм ва озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларга ҳукм қилинган шахсларни ижтимоий -фойдали меҳнатга жалб этиш, ижтимоий ҳаётга мослаштириш мақсадида Шаҳрихон туман ИИО Пробация гуруҳи ҳамда туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда 28 сентябрь куни “ Ишга марҳамат” шиори остида бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди. Унда 60 нафардан ортиқ Пробация гуруҳи ҳисобида турган шахслар иштирок этиб, 30 дан ортиқ назоратдаги шахсларга бўш иш ўринларига ишга жойлашишлари учун йўлланмалар берилди.