Мактабимизда ноябрь – рус тили фани ойлиги юқори савияда ташкил этилди. Ўқувчилар ўртасида “Наш любимый русский язык”, “Моя Родина- Узбекистан” мавзуларида расмлар ва қўшиқлар танловлари ўтказилди. Муассасада бу тадбирларни уюштиришда рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Оматхон Ҳайитованинг хизматлари катта бўлди. Унинг таниқли рус шоири Николай Алексеевич Некрасов ижодига бағишланган очиқ дарси кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди.
— Фан ойликлари ўқувчиларни дарсга қизиқтиришда, уларнинг дунёқарашини кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этади, — дейди О.Хайитова. – Шунинг учун мазкур ойликни ўтказиш учун пухта тайёргарлик кўрдик. Ҳар бир дарсда замонавий ахборот технологияларидан унумли фойдаланганимиз ўзининг ижобий самарасини кўрсатди. Энг асосийси, ноъананавий тарзда ўтказилган ҳар бир дарсда ўқувчиларнинг фаоллиги яққол сезилди.
Саидахон КОМИЛОВА,
29-умумтаълим мактаби ўқитувчиси.