ХОРИЖИЙ ТИЛЛАРНИ ЎРГАНИШ – ДАВР ТАЛАБИ

Ўзбекистон

Тумандаги 11-умумтаълим мактабида инглиз тили фанини ўқитиш бўйича кўргазмали семинар бўлиб ўтди. Иштирокчилар мазкур фан ўқитувчиси Наргизахон Азизованинг иш фаолияти билан яқиндан танишдилар. Жумладан, изланувчан педагогнинг 3-“А” синфда ўтказган очиқ дарсини кузатдилар. Н.Азизованинг мавзуни ўқувчиларга етказишда интерфаол услублардан, замонавий ахборот технологияларидан унумли фойдалангани, дарсни жуда қизиқарли тарзда ўтгани тадбир қатнашчиларига манзур бўлди. Бошқа мактаблардан ташриф буюрган ҳамкасблари Наргизахоннинг  дарсига юқори баҳо бериб, туман миқёсида оммалаштиришни таклиф қилдилар.

Н.Азизова 2011 йилда АДУнинг хорижий тиллар факультетини тамомлагандан буён шу мактабда ўқувчиларга сабоқ бермоқда. У ёшларга чет тилларини мукаммал ўрганиш давр талаби эканлигини, дунёга чиқишда, улкан ютуқларни қўлга киритишда тил билиш жуда ҳам муҳимлигини уқтиради. Шунинг учун бўлса керак, мактабда у раҳбарлик қилаётган тўгарак доимо ўқувчилар билан гавжум. Энг асосийси, ташаббускор муаллиманинг ўқувчилари “Билимлар беллашуви” ва фан олимпиадаларида юқори ўринларни қўлга киритиб келмоқдалар.

Наргизахон Азизова ташаббуси билан ўтказилган мазкур семинардан иштирокчилар катта таассуротлар билан қайтишди.

Добавить комментарий