САВОБГА ЙЎҒРИЛГАН ҲАРАКАТ ШАҲРИХОНДА КЕНГ ҚУЛОЧ ЁЙМОҚДА

Ўзбекистон
Фото: Рустамбек АРАББОЕВ

Президентимиз: “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати давлатимиз ва халқимиз бирлигини, унинг беқиёс қудратини ёрқин намоён этиб, янги тарихимиз саҳифаларидан мустаҳкам ўрин олади, деб ишонаман”, дея таъкидлаган эдилар.

Фото: Рустамбек АРАББОЕВ

Шаҳрихон туманида ҳам бу ҳаракатни қизғин қўллаб-қувватлаётган тадбиркорлар сафи тобора кенгайиб бормоқда. Бир сўз билан айтганда, мазкур савобга йўғрилган ҳаракат туманимизда кенг қулоч ёймоқда.

Фото: Рустамбек АРАББОЕВ

Жумладан, тадбиркор Анваржон Алижонов ўзи истиқомат қиладиган ҳудуддаги 30 та эҳтиёжманд оилани оталиққа олиб, уларга кундалик рўзғорда зарур бўладиган озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатди. 2 та оилага эса, парваришлаш учун қўй совға қилди. Шунингдек, Бувайда маҳалласида яшовчи ногиронлиги бўлган юртдошимиз М.Ҳожиматовга 3 хонали уй қуриб беришга киришди. Яна бир шаҳрихонлик тадбиркор Халимжон Ҳайитов ўз маҳалласидаги ижтимоий кўмакка муҳтож 20 та оилага уч ой мобайнида моддий ёрдам кўрсатиш ташаббуси билан чиқди. Бу тадбиркор ҳам мазкур оилаларга беминнат тарзда озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатди.

 

М.Ғозиев.

Добавить комментарий