
Бугунги оғир, синовли кунларда ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган оилалар, якка-ёлғизлар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳолидан хабар олиб, уларга моддий ва маънавий кўмак бераётган саховатпеша юртдошларимиз сафи кенгайиб бораётгани қувонарлидир.

“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини фаол қўллаб-қувватлаётган тадбиркорларимиздан бири — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Одинахон Отахонова ўзи сайланган ҳудудлардаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи юз нафардан ортиқ оилага озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатди. О.Отахонова бундай хайрия ишларини тизимли равишда давом эттиришини билдирди.
М.Ғозиев.