АНДИЖОН ВИЛОЯТИДА МАСЪУЛ ШАХС ҚЎЛГА ОЛИНДИ

Ижтимоий-сиёсий

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси матбуот хизмати хабарига кўра, Андижон вилояти транспорт бошқармаси бўлим бошлиғи М.А. пора олаётган вақтида қўлга олинган.

Хабар қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Шаҳрихон тумани бўлими томонидан фуқаро К.К.нинг мурожаатига асосан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

«Андижон вилояти транспорт бошқармаси бўлим бошлиғи М.А. фуқаро К.нинг махсус рухсатномасиз аҳолига пуллик транспорт хизмати кўрсатиб келаётгани ҳолати бўйича жарима майдончасига қўйилган «Нексия» русумли автомашинасини жарима майдончасидан чиқариб бериш ҳамда ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирмаслик эвазига 1 миллион сўмни фуқаро М.Ш. орқали пора тариқасида олган вақтида ашёвий далил билан ушланган», – дейилади хабарда.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Добавить комментарий