“..ТАЪМИНОТДА УЗИЛИШ БЎЛИШИГА ЙЎЛ ҚЎЙМАЙМИЗ…”

Ижтимоий-сиёсий

“Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ матбуот котиби Шаҳрихон туманига қилган хизмат сафари чоғида ҳудуддаги “Дўлан” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам бўлди.

Мазкур МФЙ туманнинг Олтинкўл тумани билан чегарадош ҳисобланади. “Шаҳрихонтумангаз” филиали ходимлари билан маҳалланинг “Ўрмонзор” кўчасидаги 90 та хонадонга маиший газ баллонларни алиштириш ишларида иштирок этдик.

“- Карантин даврида барча ходимларимиз қоидаларга амал қилмоқда. Ахир, биз аҳоли билан бевосита ишлаймиз. Шунинг учун ҳам эҳтиёт бўлмоғимииз зарур. Биламиз, карантинда кўпчилик уйда ўтиради, табиийки суюлтирилган газга бўлган эҳтиёж ортади. Шаҳрихонда бугунги кунда 44 мингга яқин истеъмолчи бор. Лекин уларнинг хавотирланишига ҳожат йўқ, биз таъминотда узилиш бўлишига йўл қўймаймиз, дея маълумот берди “Шаҳрихонтумангаз” филиалининг суюлтирилган газ етказиб бериш бўйича етакчи муҳандиси Эргашбой Шарафудинов. 

Ушбу кўчада баллонларни тўпланиб олиш эмас, балки ўз хонадонлари тўғрисида қабул қилиш тартиби йўлга қўйилган экан. Бу ҳам қулай, ҳам карантин қоидаларига мос келади. Истеъмолчиларга маиший газ баллонлари алмаштирилаётганда ижтимоий масофага амал қилинаяпти. Баллонлар ҳам хонадонга олиб кирилиб, махсус чилангар томонидан ўрнатилиб берилмоқда. Истеъмолчилар газ баллонларини назорат тарозиларидан ўтказилгандан кейин қабул қилиб олмоқдалар.

Карантин вақтида газдан узилиш бўлмади, — дейди истеъмолчилардан бири Қодиржон ака Раҳимов. Вақтида келяпти, келишидан аввал чилангаримиз хабар беради. Ҳамма ўз баллонини эшиги олдига чиқариб қўяди, бизда тартиб шунақа. Бундан кейин ҳам узилиш бўлмайди дейишяпти, биз уларга ишонамиз. Чунки, март-июнь ойларида 20-25 кунда газ келтириб беришди.”

“Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ матбуот хизмати

Добавить комментарий