Шаҳрихон тумани ер захира фондида турган Бешариқ МФЙ, Бинокор Дўлан, Ўрта Шаҳрихон массивларидаги 10,8 гектар боғ ва балиқчилик йўналишларида янги фермер хўжаликлари ташкил этиш учун қуйидаги лойиҳаларда тендер танлови эълон қилинади:
— 1-лойиҳа Бешариқ МФЙ ҳудудида 1,0 га. балиқчилик йўналишида;
— 2-лойиҳа Бинокор Дўлан массивида 2,5 га. боғдорчилик йўналишида;
— 3-лойиҳа Бинокор Дўлан массивида 2 га. боғдорчилик йўналишида;
— 4-лойиҳа Ўрта Шаҳрихон массивида 5,3 га. боғдорчилик йўналишида.
Танлов шу йил 31 август куни туман ҳокимлиги мажлислар залида ўтказилади.
Унда иштирок этишни хоҳловчи жисмоний ва юридик шахслардан ҳужжатлар туман қишлоқ хўжалиги бўлимида шу йил 7 августдан 20 август кунигача қабул қилинади.
Қўшимча маълумотлар учун (74) 342-25-89 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.
Тендер комиссияси.