ШАҲРИХОНДА ЯНГИ КИТОБ ДЎКОНИ ОЧИЛДИ

Ўзбекистон

Китоб инсон маънавиятини юксалтиришга хизмат қиладиган, уни камолотга етаклайдиган бебаҳо хазина ҳисобланади. Шу боис ҳам Президентимиз ёшларни китоб ўқишга бўлган қизиқишини кучайтиришга, уларнинг китоб билан дўст бўлишига, аҳолининг китобхонлик савиясини янада оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Бу борада бадиий адабиётлар тарғиботи, китоб савдоси муҳим ўрин тутади.

Шаҳрихон туманининг Намозгоҳ маҳалласида янги китоб дўкони ўз фаолиятини бошлади. Тадбиркор Муҳаммаджон Аҳмедов томонидан асос солинган мазкур зиё масканига мингдан зиёд бадиий, илмий-оммабоп китоблар келтирилди. Ташаббускор тадбиркор келгусида бу соҳадаги фаолиятини янада кенгайтиришни мақсад қилган.

Рустамбек АРАББОЕВ.

 

Добавить комментарий