ИССИҚХОНАДА БАҲОР НАФАСИ

Ўзбекистон

Туманимизнинг Қозиқўрғон маҳалласида яшовчи  Иброҳимжон ва Насибахон Ҳакимовлар хонадонида 2 сотихли иссиқхон бор. Кўриб дилингиз яшнайди. Иссиқхона ичида 11 туп лимон  кўчатидан ториб, помидор, булғор қалампири ҳамда исмалоққача парвариш қилинмоқда. Қишнинг қорли кунларида баҳор нафасини туйгингиз келса, миришкор деҳқон хонадонига боринг, деганлари шу бўлса керак, менимча. Маҳалланинг ўртасидаги оддий хонадон иссиқхонасида худди кўклам нафаси кезаётгандек. Икки сотихли иссиқхонадаги кўчатлар саноғи йўқ ҳосилнинг мўллигидан эгилиб турибди.

— Яхши парваришлаб, меҳр берсанг бу лимон деганлари мевасини аямай берар экан,- дейди Иброҳимжон ака. – Саноқли кўчатлар жуда кўп мева қилиб, ўтган йили уч миллион сўмга яқин даромад олгандик. Бу йил эса бундан кўпироғини кўзлаб турибмиз.

— Агар иссиқлик етарли бўлиб, парваришни меъёрида олиб борсангиз йилига икки марта ҳосил оласиз,- дейди Насибахон ая.

Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, деҳқонларга шароит яратилса, аҳоли дастурхони тўкин бўлади. Ҳар қаричи тиллога тенг еримиздан унумли фойдалансак, бозорларимизда серобгарчилик ва арзонгарчилик ҳукм сураверади.

 

Аббос ЙЎЛДОШЕВ.

Рустамбек АРАББОЕВ (Фото)

Добавить комментарий